O‘zbekiston
yangiliklari

«Ўзтрансгаз» 188,2 млрд сўм асоссиз даромад олгани ҳақидаги хабарларга жавоб қайтарди

«Ўзтрансгаз» 188,2 млрд сўм асоссиз даромад олгани ҳақидаги хабарларга жавоб қайтарди
YANGILIKLAR
16:59, 05 апрель 2020
115
0

«Ўзтрансгаз» акционерлик жамияти матбуот хизмати Монополияга қарши курашиш қўмитасининг минтақавий газ таъминоти корхоналарининг 188,2 млрд сўмлик ноқонуний ҳаракатлари ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди . Компания мақолада келтирилган фактларнинг нотўғри эмаслигини, бироқ «188 миллиард сўмлик ноқонуний харакатлар» жумласи ноўрин қўлланилганини таъкидлади. Қайд этилишича, мақолада келтирилган ҳолатларда республикадаги газ таъминоти корхоналари томонидан улгуржи истеъмолчилар билан шартнома имзолаш даврида истеъмолчиларнинг фаолият йўналишлари белгиланмаган. Хусусан, айрим улгуржи истеъмолчилар ўз уйларида Оилавий корхона шаклида ресторан ёки кафеларни ташкил этишган. «Аммо ҳозирги кунда энергоресурсларнинг нархлари табақаланган тарзда оширилиши муносабати билан истеъмолчилар, айниқса ресторан ва кафелар Оилавий корхона шаклида қайта рўйхатдан ўтмоқда. Бунинг сабаби Ўзбекистон Республикасининг «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида"ги Қонунидаги 28-моддасига асосан Оилавий корхона турар жойдан бир вақтнинг ўзида унда истиқомат қилган ҳолда товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун фойдаланган тақдирда, коммунал инфратузилма хизматлари, яъни табиий газ ҳақини аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида амалга оширади», — дейилади баёнотда. "Газета.uz"да реклама Истеъмолчилар ўз Низомларида асосий фаолият турларидан ташқари яна бир қанча фаолият турларини кўрсатиб ўтишган. Аммо меъёрий хужжатларга асосан истеъмолчиларнинг фаолият турлари ўрганилганда, истеъмолчиларга оширилган нархларда табиий газ сотилиши лозимлиги аниқланмоқда. «Ўзтрансгаз» фикрича, бу улгуржи истеъмолчилар томонидан олдиндан тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлиги туфайли келиб чиққан англашилмовчиликлар бўлиши ёки ҳисоб-китобларни амалга оширишда методологик ёндашувдаги хатолик бўлган бўлиши ҳам мумкин. «Интернет саҳифаларидаги мақолаларда келтирилган маълумотлардан тадбиркорлик субъектлари ёки аҳолининг ҳавотирланишларига асос йўқ деб ўйлаймиз. Бундай ҳолатларда турли қарорлар қабул қилиш ноўриндир ва истеъмолчи билан таъминотчи орасида вужудга келган барча низолар ўрнатилган тартибда суд қарорларига асосан ҳал этилади», — дейилади баёнотда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив