O‘zbekiston
yangiliklari

Зоир Мирзаев мактабда дарс ўтди

Зоир Мирзаев мактабда дарс ўтди
YANGILIKLAR
17:02, 05 апрель 2020
114
0

Қашқадарё вилоятига яқинда тайинланган ҳоким вазифасини бажарувчи Зоир Мирзаев Қарши шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиларига дарс ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. Вилоят ҳокими ўз билимларини ўртоқлашиш баробарида ўқувчиларнинг она тили, физика, математика ва хорижий тиллар бўйича билимларини ҳам синовдан ўтказди. Шунингдек, ҳоким мактабда ўқитувчи ва ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан ҳам танишди. Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 23 август куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда бошқа раҳбарлар мактабларга бориб, дарс бериш тартибини жорий этиш топширилганди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив