O‘zbekiston
yangiliklari

Журналист Маҳмуд Ражабга шартли жазо муддати тайинланди

Журналист Маҳмуд Ражабга шартли жазо муддати тайинланди
YANGILIKLAR
17:00, 05 апрель 2020
118
0

18 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди ички ишлар вазири қабулига кириш учун Хоразм вилоятидан Тошкентга пиёда йўл олган журналист ва шоир Маҳмуд Ражабовга беш ярим йил муддатга шартли жазо тайинлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди расмий вакили Азиз Обидов «Газета.uz»га маълум қилди. Маҳмуд Ражабов (1963 й. т., вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган) Жиноят кодексининг 244−1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми «г» банди ва 246-моддаси (контрабанда) 1-қисмида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топди. Суд томонидан М. Ражабовга Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ва Жиноят кодексининг 72-моддаси (шартли ҳукм қилиш) қўлланилиб, тайинланган жазони шартли деб ҳисоблаб, 2 йил 6 ой синов муддати белгиланди. "Газета.uz"да реклама Маҳмуд Ражабов ва унинг қариндошлари журналистга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини тўхтатишга эришиш ҳамда ички ишлар ходимлари томонидан босим бўлаётгани ҳақида шикоят қилиш мақсадида 22 сентябрь куни ИИВ раҳбари билан учрашиш учун пиёда юриш бошлади. Ушбу юришни жонли эфирда ёритган блогер Нафосат Оллашукурова (Facebook`да — Shabnam Olloshkurova) маъмурий қамоққа ҳукм қилинди ва суд қарори билан руҳий касалликлар диспансерига жойлаштирилди. Унинг видеоёзувларида Маҳмуд Ражаб бошчилигидаги гуруҳ Гурландан Урганчга қадар етиб боргани аксини топган. Юриш вақтида улар билан учрашиш учун Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи, Урганч ҳокими ва бошқа мансабдор шахслар чиқди. Жонли эфир номаълум шахслар босқинидан сўнг узилиб қолади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив