O‘zbekiston
yangiliklari

Жиззахда Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси ташкил этилди

Жиззахда Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси ташкил этилди
YANGILIKLAR
17:07, 05 апрель 2020
96
0

«Жиззах вилоятида замонавий агрологистика комплексини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳукумат қарори 2019 йилнинг 23 декабрида қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди. Қарорга мувофиқ, Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида замонавий агрологистика комплексини барпо этиш мақсадида МЧЖ шаклидаги «BMB-NRC Agrologistics» Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси ташкил этилди. 2023 йил 1 январга қадар: Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ва агрологистика комплекси томонидан олиб келинадиган (тасдиқланган рўйхат бўйича) хомашё, ускуна, махсус транспорт воситалари ва техника учун божхона тўловлари (ҚҚС ва божхона йиғимидан ташқари) тўлашдан; агрологистика комплексига чет элдан жалб қилинадиган мутахассислар — жисмоний шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлашдан озод этилди. Қарор билан, шунингдек, «Жиззах вилоятида замонавий агрологистика комплексини ташкил этиш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив