O‘zbekiston
yangiliklari

Жиззахда ўқувчиларнинг ўқитувчи томонидан калтаклангани юзасида расмий баёнот берилди

Жиззахда ўқувчиларнинг ўқитувчи томонидан калтаклангани юзасида расмий баёнот берилди
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
117
0

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани халқ таълими бўлимига қарашли 21-сонли умумий ўрта таълим мактаби тўғрисида ижтимоий тармоқларда берилган видеолавҳа Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди . Жиззах вилояти халқ таълими бошқармасининг 2019 йил 18 ноябрдаги 173-сонли буйруғи билан тезкор ишчи гуруҳи тузилиб, бугунги кунда Шароф Рашидов тумани халқ таълими бўлимига қарашли 21-сонли умумий ўрта таълим мактабида хизмат текшируви ишлари олиб борилмоқда. Юкорида таъкидлаб ўтилган мактабнинг 8-«В» синф раҳбари 2019 йилнинг 22 октябрь куни ўзи раҳбарлик қилаётган 4 нафар синф ўқувчилари сабабсиз дарсга қатнашмасдан кўчада юрганлигини аниқлаган. Шундан сўнг, синф раҳбари томонидан ўқувчиларни машинасида кўчадан олиб келган ҳамда синфга олиб кириб педагогларга хос бўлмаган хатти-ҳаракатлар билан жазолаган. "Газета.uz"да реклама Мактабнинг 8-«В» синф ўқувчиларнинг 2019−2020 ўқув йили 1-чораги давомати ўрганилганда, синф раҳбари томонидан жазоланган ўқувчилар мунтазам равишда дарс машғулотларига кечикиб келишлари ва сабабсиз дарс қолдиришлари маълум бўлди. Ижтимоий тармоқда тарқатилган видеолавҳа бўйича мактаб жамоаси, ота-оналар қўмитаси, кузатув кенгаши аъзолари ҳамда ўқитувчилар билан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди. Ушбу ҳолат юзасидан Шароф Рашидов тумани ички ишлар бўлими ҳамда туман прокуратураси ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив