O‘zbekiston
yangiliklari

Жисмоний тарбия ва спорт вазири эндиликда волейбол федерациясини ҳам бошқаради

Жисмоний тарбия ва спорт вазири эндиликда волейбол федерациясини ҳам бошқаради
YANGILIKLAR
17:03, 05 апрель 2020
107
0

Бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг анжуманлар залида Ўзбекистон волейбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда вазирлик мутасаддилари ҳамда федерациянинг ижроқўм аъзолари иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди . Тадбирга Ўзбекистон волейбол федерациясининг 11 кишидан иборат ижроия қўмитаси аъзоларидан 9 нафари ташриф буюргани ва кворум аъзолари сонининг етарли экани конференциянинг қонуний равишда ўтганини англатади. Мазкур конференция кун тартибидан ўрин олган асосий масала федерацияга янги президент сайлаш бўлди. Шу кунгача федерация президенти лавозими вакант бўлиб турганлиги сабабли Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Данияр Бурнашев ушбу лавозимга Жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Набиев номзодини илгари сурди. Овоз бериш жараёнида номзод бир овоздан маъқулланди ҳамда Дилмурод Ҳамидуллаевич Набиев Ўзбекистон волейбол федерациясининг президенти этиб сайланди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив