O‘zbekiston
yangiliklari

Жерар Депардье Ўзбекистоннинг Франциядаги туризм элчиси бўлди

Жерар Депардье Ўзбекистоннинг Франциядаги туризм элчиси бўлди
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
122
0

Француз актёри Жерар Депардье Ўзбекистоннинг Франциядаги сайёҳлик брендининг элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда 11 ноябр куни бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов «Ипак йўлидаги туризм» Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси (ТИТФ-2019) доираси ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди. Тегишли сертификат актёрга махсус тадбирда топширилади, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати «Газета.uz»га. Хабарда таъкидланишича, Депардье ўз ташаббуси билан Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини кенгайтириш истагини билдирди ва уни нафақат Францияда, балки бутун дунёда оммалаштириш ниятида. Ўтган ҳафта Жерар Депардье Ўзбекистон ҳақидаги ҳужжатли фильмни суратга олиш учун Тошкентга келган. Ҳозир у Самарқандда бўлиб турибди. Фильмнинг суратга олиш ишлари Бухоро, Хива, Термиз ва Нукусда ўтказилади ва 26 ноябрга қадар давом этади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив