O‘zbekiston
yangiliklari

ЖЧ Саралаш босқичи: Ўзбекистон Саудия Арабистонидан мағлуб бўлди

ЖЧ Саралаш босқичи: Ўзбекистон Саудия Арабистонидан мағлуб бўлди
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
141
0

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2022 йилги Жаҳон чемпионати Осиё саралаш босқичининг иккинчи раунди тўртинчи ўйинида Саудия Арабистонидан мағлубиятга учради. 14 ноябрь куни Тошкентнинг «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтган ўйин 2: 3 ҳисобида якунланди. Учрашувнинг 16-дақиқасида меҳмонларнинг хатосидан унумли фойдаланган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ҳисобни очди. Саудия Арабистони ярим ҳимоячиси Салмон ал-Фараж 23-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди. Танаффусдан кейин мезбонлар 11 метрли жарима зарбасини амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритишди — ярим ҳимоячи Отабек Шукуров яна Ўзбекистонни олдинга олиб чиқди (56'). Учрашув охирида саудияликлар иккита гол уришди — 85-дақиқада Салмон ал-Фараж дублни расмийлаштирди, беш дақиқадан сўнг эса Салем Ал-Досари ғалабани тайин қилди. "Газета.uz"да реклама Ушбу мағлубиятдан кейин Ўзбекистон 6 очко билан D гуруҳида иккинчи ўринга тушди. Саудия Арабистони турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллади (8). Фаластин (4), Сингапур (4) ва Яман (2) жамоалари ҳали ўз ўйинларини ўтказмади.Видео Тўлиқ ўйин Фото =

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив