O‘zbekiston
yangiliklari

Жаримани ўз вақтида тўлаганларга чегирма белгиланди

Жаримани ўз вақтида тўлаганларга чегирма белгиланди
YANGILIKLAR
17:13, 05 апрель 2020
106
0

Жарималарни ўз вақтида тўлаганларга 30 фоизлик чегирма тақдим этилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди. Ўзбекистон президенти томонидан 17 март куни имзоланган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартибини назарда тутувчи модда билан тўлдирилди. Унга кўра, ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади. Соддалаштирилган тартиб қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун суд томонидан жарима солинганда;жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив