O‘zbekiston
yangiliklari

Жаҳонгир Ортиқхўжаев тадбиркорларга мурожаат билан чиқди

Жаҳонгир Ортиқхўжаев тадбиркорларга мурожаат билан чиқди
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
110
0

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев тадбиркорларга мурожаат билан чиқди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ноябрда вилоят ва туман ҳокимларига тадбиркорларга мурожаат қилиб, бундан кейин улар олдида ҳеч қандай тўсиқлар бўлмаслигига кафолат беришларини топширган эди. Бунгача бир қатор вилоятлар ҳокимлари мурожаат билан чиққан эди. Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентда жорий йилнинг ўтган 10 ойида 16 мингдан ортиқ янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилганини маълум қилди. Йил якунига қадар яна 8 мингдан зиёд янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиши кутилмоқда. Фаолиятини тўхтатган тадбиркорларнинг 4 мингтаси ўз фаолиятини 10 ой ичида қайта тиклади. Тошкентда фаолият юритаётган жами корхона ва ташкилотларнинг 88 фоизи кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланади. Тошкентнинг ҳар 1000 нафар аҳолисига 27 та кичик корхона тўғри келмоқда ва уларнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 62 фоизга етди. Пойтахтда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг 66 фоизи кичик бизнес томонидан ишлаб чиқарилмоқда.Муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари Ҳоким ишбилармон ва тадбиркорлар дардига қулоқ солиш, уларнинг оғирини енгил қилиш, улар фаолиятига кенг йўл очиш ва уларга яқиндан ёрдам бериш бўйича вазифалар ҳали жуда эканини таъкидлади. «Бизнес юритиш — 2020» (Doing Business) ҳисоботида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш, жумладан, ер ажратиш, қурилиш ва мол-мулкни рўйхатга олиш борасида қулайликлар яратиш керак. «Президентимиз айтганларидек, биз-раҳбарлар тинмай изланишимиз, муаммоларнинг оқибати билан эмас, балки уларнинг туб негизига етиб бориб, ақл билан, илм билан ечимини излашимиз лозим деб ҳисоблайман», — деди шаҳар ҳокими. Шундан келиб чиқиб, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш йўналишларида таҳлилий ва илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишга эҳтиёжи туғилмоқда. Бу ишларга олимларни жалб этиб, шаҳар иқтисодиёт кўрсаткичларининг жорий ҳолатини баҳолаш ҳамда ривожланган ҳорижий давлатлар илғор тажрибаларини ўрганган ҳолда, қисқа ва узоқ муддатли ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. "Газета.uz"да реклама Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, Тошкентда тадбиркорликни йўлга қўйишдаги муаммоларнинг 30−40 фоизи ер ёки бино ажратиш масаласи билан боғлиқ. «Бу масала аввало, бизнинг — ҳокимият вакилларининг тадбиркорларни рози қилишдаги энг оғриқли муаммоларимиздан бирига айланган. Бу йўналишда биз албатта очиқ, шаффоф ва адолатли янги тизим яратамиз. Бунинг учун, қисқа муддатларда Тошкентнинг Бош режасини ишлаб чиқиб, тасдиқланишини тезлаштиришимиз зарур», — деди Жаҳонгир Ортиқхўжаев. Бунда, биринчи навбатда шаҳарда яратилган истироҳат боғлари ва яшил ҳудудларни келажак авлодга сақлаб қолиш, уларни бузилиб, қурилиш майдонига айланиб кетишининг олдини олиш учун барча чоралар кўрилади. Пойтахтда бўш ёки самарасиз фойдаланилаётган ер майдонлари ва бинолар негизида замонавий бизнес учун биноларни жойлаштириш концепциясини ишлаб чиқиб, концепция асосида тадбиркорлар учун биноларни тайёр ҳолда қуриб бериш режалаштирилмоқда. Шаҳардан оқиб ўтувчи дарё ва каналлар атрофидаги ерлардан оқилона фойдаланиш мақсадида, лойиҳалар асосида тадбиркорлар учун жойлар ажратилади. «Юридик ва жисмоний шахслар хусусий мулкларининг даҳлсизлигини кафолатлаш борасида, президент топшириқларига биз оғишмай риоя қиламиз», — деди Жаҳонгир Ортиқхўжаев. Пойтахт маъмурияти, унинг сўзларига кўра, тадбиркорликка оид қонунчиликни соддалаштириш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қисқартириш, солиқ юкини камайтириш йўналишидаги ислоҳотлар муҳокамаларида фаол қатнашмоқда. Ҳоким ушбу мурожаатдан кўзланган асосий мақсад бундан кейин тадбиркорлар учун ҳеч қандай тўсиқлар бўлмаслиги, халқ депутатлари, шаҳар ҳокими, барча раҳбарлар, ҳокимлар уларга яқиндан кўмакчи бўлиши, доимий равишда тадбиркорлар оғирини енгил қилиш билан шуғулланиб, тадбиркор учун барча йўллар очиқлигини етказишдан иборат эканини таъкидлади. «Ҳокимлар, секторлар ва мутасадди идоралар раҳбарларига мурожаат қилиш учун тўғридан-тўғри алоқа воситаларини Сизларга эълон қиламиз. Исталган вақтда уларга бевосита мурожаат қилиб, тадбиркорлик соҳасида учраётган тўсиқлар, муаммолар ва таклифларингизни мутасадди раҳбарларга етказиш шароитларини яратамиз», — деди ҳоким.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив