O‘zbekiston
yangiliklari

Ўзбекистонлик яна бир боксчи профессионал боксда фаолиятини давом эттиради

Ўзбекистонлик яна бир боксчи профессионал боксда фаолиятини давом эттиради
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
102
0

Ҳаваскор боксда -56 кг вазнда рингга чиққан ўзбекистонлик Абдулҳай Шораҳматов фаолиятини профессионал боксда давом эттиради. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, Шораҳматов фаолиятини Англияда олиб боради ва мамлакатнинг энг машҳур промоутерлик компанияларидан бири бўлган Queensberry Promotions билан шартнома имзолайди. Виза билан боғлиқ масалалар ҳал бўлгач, Шораҳматов Британияга жўнаб кетиши кутилмоқда. Queensberry Promotions компаниясини «Англиядаги Top Rank» дейиш мумкин. Компания Боб Арум раҳбарлик қиладиган Top Rank билан узоқ йиллик битимга эга ва асосан британиялик боксчиларни тарбиялайди. Уларнинг АҚШдаги жангларини Top Rank ташкиллаштириб беради. "Газета.uz"да реклама Фрэнк Уоррен раҳбарлик қиладиган мазкур промоутерлик компанияси ўз вақтида Насим Ҳамид, Рикки Ҳаттон, Фрэнк Бруно ва Жо Кальзаге каби афсонавий чемпионларни етиштириб чиқарган. Ҳозирги кунда эса улар Тайсон Фьюри, Жош Уоррингтон, Амир Хан, Билли Жо Сондерс, Жо Жойс, Золани Тете, Даниэл Дюбуа, Никола Адамс, Энтони Ярд ва Крис Юбенк каби машҳур боксчилар ва чемпионларга промоутерлик қилиб келмоқда. Ўзбекистонлик бошқа бир боксчи Азизбек Абдуғофуров (13−0, 5 КО) ҳам айнан мана шу промоутерлик компанияси билан со-промоушнлик шартномасини имзолаган. Унга кўра, компания Азизбек учун жами 5та жанг ташкил этиб беради. Уларнинг бири албатта жаҳон чемпионлик камари учун кечади. Ҳозирча шартнома бўйича улар Абдуғофуровнинг битта жангини (сўнгги жангини) ташкиллаштириб беришган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив