O‘zbekiston
yangiliklari

Ўзбекистонлик Петербургда ёнаётган автобусдан йўловчиларни эвакуация қилди

Ўзбекистонлик Петербургда ёнаётган автобусдан йўловчиларни эвакуация қилди
YANGILIKLAR
17:05, 05 апрель 2020
128
0

1 декабрь куни Санкт-Петербургнинг Приморский шоссесида 211-сони автобусда ёнғин чиқди. Ҳайдовчи — Ўзбекистон фуқароси Абдуманнон Қаршиевнинг тезкор ҳаракатлари эвазига ҳеч ким жабрланмади, дея хабар қилди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати. Абдуманнон Қаршиев 43 ёшда, у 2016 йилдан буён «Третий парк» компаниясида ишлаб келмоқда. Шу куни автобус ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган эди. «Петербургский дневник» нашри маълумотларига кўра, ҳайдовчи соат 12 га яқин автобус ортидан қора тутун чиқаётганини кўриб қолади ва «Балтиец» меҳмонхонаси яқинида тўхтаб, учта эшикни очади ва эвакуация ҳақида эълон қилади. Йўловчилар ваҳималарсиз автобусни тарк этади ва кейинги автобус билан йўлларида давом этади. "Газета.uz"да реклама Ҳайдовчи ўт ўчирувчи мослама билан мустақил равишда оловни ўчиришга уриниб кўради. «Афсуски амалиётда кўрилгани каби агарда автобус ёнишни бошласа, уни ўт ўчириш мосламаси сингари локал воситалар билан сўндиришнинг иложи йўқ. Бу текширилган», — дея «Третий парк» матбуот хизматидан иқтибос келтиради «Петербургский дневник». «Компаниядан мураккаб вазият бўлишига қарамасдан ҳайдовчининг қаҳрамонона ҳаракати ва юқори профессионаллигини, унинг ўзини йўқотиб қўймасдан, йўловчиларни ёнаётган автобусдан чиқариб юбора олганини эътироф этилди», — дейилади Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив