O‘zbekiston
yangiliklari

Ўзбекистонлик ҳарбий учувчилар америкалик ҳамкасбларига мастер-класс ўтди

Ўзбекистонлик ҳарбий учувчилар америкалик ҳамкасбларига мастер-класс ўтди
YANGILIKLAR
16:57, 05 апрель 2020
98
0

Америка Қўшма Штатлари ҳарбий авиация делегациясини Ўзбекистонга ташрифи доирасида Мудофаа вазирлиги Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли ҳарбий қисмлардан бирида жойлашган ҳарбий аэродромда ҳамкорликдаги тренинг машғулотлари ва парвозларни амалга оширди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. Парвозлар турли иқлим шароитларида — тоғли ва саҳро, тунги кўриш мосламаларидан фойдаланган ҳолда ўтказилди. Хорижлик ҳарбий мутахассислар ўзларининг назарий тажрибалари билан бўлишганидан сўнг, ўзбекистонлик учувчилар олинган билим ва кўникмаларни амалда синаб кўрди. Бунинг учун иккита махсус вертолёт тайёрланиб, ҳамкорликда парвозлар амалга оширилди. Таъкидланишича, жуда паст баландликда кучли кесишган ҳудудларда парвозларни амалга ошириш энг мураккаб жараён ҳисобланади. Бу каби шароитда учиш учун катта тажрибага эга профессионал учувчилар танлаб олинади. АҚШдан келган ҳарбий учувчилар ўзбекистонлик учувчилар ёрдамида баланд тоғ даралари устидан парвоз қилиб, маҳаллий ҳудуднинг ажойиб манзараларни суратга олишга муваффақ бўлди. АҚШ Қуролли кучлари учувчиси подполковник Бред Хоунинг қайд этишича, ташрифдан мақсад — Ўзбекистон билан вертолёт ва транспорт авиацияси соҳасида учувчиларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилишдан иборат. «Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучларининг учувчилари бошқарувида парвозларни амалга оширдик. Тўғрисини айтаман, улар юқорида даражадаги парвозларни намойиш этди. Миссисипи штатидан бўлган учувчиларимиз учун бу ҳақиқий мастер-класс. Бизда машғулотлар асосан теккис ҳудудларда амалга оширилади, шу сабаб учувчиларимизнинг тайёргарлик даражасини ошиши учун сизнинг тажрибангиз муҳим аҳамиятга эга», — деди Хоу. "Газета.uz"да реклама

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив