O‘zbekiston
yangiliklari

Ўзбекистонлик 14 нафар оғир атлетикачи Осиё чемпионати совриндори бўлди

Ўзбекистонлик 14 нафар оғир атлетикачи Осиё чемпионати совриндори бўлди
YANGILIKLAR
17:02, 05 апрель 2020
129
0

Корея Халқ Демократик Республикасининг Пхеньян шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди, дейилади МОҚ матбуот хизмати хабарида. Мазкур қитъа биринчилигида иштирок этган 17 нафар спортчининг 14 таси ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди. Яна бир аҳамиятли томони ўзбекистонлик йигитлар ёшлар ўртасида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаган бўлсалар, қизлар кучли учликни якунлаб берди. Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақа давомида Кумушхон Файзуллаева (-64 кг) ўсмирлар ўртасида силтаб кўтариш ва икки кураш бўйича жаҳон рекордларини ҳам янгилашга муваффақ бўлди. "Газета.uz"да реклама Ғолиб ва совриндор спортчилар: Олтин медаль: Кумушхон Файзуллаева (-64 кг, ёшлар) Турсуной Жабборова (-76 кг, ўсмирлар) Асадбек Нариманов (-73 кг, ўсмирлар) Муҳаммадқодир Тоштемиров (-81 кг, ёшлар) Дониёр Ҳамидов (-102 кг, ўсмирлар) Азимжон Ҳожиев (-102 кг, ёшлар) Кумуш медаль: Нигора Абдуллаева (-49 кг, ўсмирлар) Оғабек Тўхтаев (-73 кг, ўсмирлар) Сарварбек Зафаржонов (-89 кг, ёшлар) Мирҳосил Мирзабаев (-109 кг, ўсмирлар) Бронза медали: Лайлохон Хурсанова (-71 кг, ёшлар) Нигора Сувонова (-71 кг, ўсмирлар) Долера Давронова (-87 кг, ёшлар) Ҳожиакбар Олимов (-67 кг, ўсмирлар) Делегация аъзолари кеча соат 19:35 да Тошкент халқаро аэропортига етиб келди. Тантанали кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раҳбарияти, спортчиларнинг яқинлари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив