O‘zbekiston
yangiliklari

Ўзбекистонга хориждан олиб кирилган дарахт кўчатларида зараркунандалар аниқланди

Ўзбекистонга хориждан олиб кирилган дарахт кўчатларида зараркунандалар аниқланди
YANGILIKLAR
17:00, 05 апрель 2020
129
0

Тошкент «Арк булоқ» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости орқали Италиядан Ўзбекистонга олиб кирилган 150 дона манзарали дарахт кўчатларида зараркунандалар мавжудлиги аниқланди. «Ўздавкарантин» матбуот хизматининг хабар қилишича, кўчатлар ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан бирламчи карантин кўригидан ўтказилганида уларда карантин объекти мавжудлиги бўйича шубҳа туғилди. Натижада ушбу кўчатлардан олинган намуналар белгиланган тартибда экспертиза учун «Ўздавкарантин» инспекциясининг марказий карантин лабораториясига юборилди. Лаборатория экспертлари ўрганишларида ушбу манзарали кўчатларда карантин объекти — цитрус оққаноти (Dialeurodes citri ash) зараркунандалари аниқланди ва ушбу зараркунандалар фумигация (зарарсизлантириш) йўли билан йўқ қилинди. Бундан ташқари, Покистондан Лаҳор-Тошкент HY-462 авиарейси орқали фуқаро С.Ф. томонидан келтирилган 25 кг манго мевалари «Тошкент Аэро» ўсимликлар карантини чегара маскани инспекторлари С.Сайдималиков, М.Уматилаев, Б.Санаев ва С.Маматов томонидан текширилганда ушбу меваларнинг карантин рухсатномаси ва фитосанитария сертификати йўқлиги аниқланди. Ушбу маҳсулотлар белгиланган тартибда кесиш йўли билан йўқ қилинди. "Газета.uz"да реклама Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчилигига мувофиқ, мамлакатга олиб кирилаётган карантин остидаги маҳсулотлар, шу жумладан, мева-сабзавотлар ва бошқа кўринишдаги ўсимликлар зарарли организмлардан ҳоли бўлиши ҳамда карантин рухсатномаси ва фитосанитария сертификатларига эга бўлиши шарт.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив