O‘zbekiston
yangiliklari

Ўзбекистонда учта гольф клуби ташкил этилади

Ўзбекистонда учта гольф клуби ташкил этилади
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
108
0

Тошкент, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида жаҳон талабларига жавоб берувчи учта янги гольф клуби очилади. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Amirsoy тоғ-чанғи курорти очилишига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди. «Биз сайёҳлик инфратузилмаларимизни янада такомиллаштириш устида ишламоқдамиз… Бутун дунёдан сайёҳларни жалб қилиш учун гольф клубларини ташкил этишимиз ҳам муҳим. Ҳозирда гольф клубларини барпо этиш бўйича учта лойиҳа бошланди», — деди Азиз Абдуҳакимов. У қўшни Қозоғистонда жаҳон талабларига жавоб берувчи тўртта гольф клублари фаолият кўрсатаётганини таъкидлаб ўтди. Ўзбекистонда бундай мажмуалар йўқ, деди бош вазир ўринбосари. Тошкент вилоятидаги кўлларда фаолият кўрсатаётган Тошкент гольф клуби жаҳон талабларига жавоб бермайди. "Газета.uz"да реклама «Ўйлайманки, [янги гольф клублари] ҳам хориждан жуда кўп сайёҳларни жалб қилади. Ва албатта, бизга, халқимизга, давлатимизга даромад келтиради. Ва эртага бюджега солиқ тўлайдиган катта туристик компаниялар ташкил этилиши учун катта бизнес имкониятга айланади», — деди Азиз Абдуҳкамов. Августда Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳукумат қарорига таянган ҳолда Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида 200 гектар майдонда гольф ўйинлари учун мажмуа қурилиши ҳақида хабар қилган эди. Лойиҳани амалга ошириш учун Mirasmanda Golf Resort масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди. Мажмуа ҳудудида гольф бўйича профессионал ва ҳаваскор мусобақалар ўтказиш режалаштирилмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив