O‘zbekiston
yangiliklari

Ўзбекистонда коронавирусдан биринчи бемор вафот этди

Ўзбекистонда коронавирусдан биринчи бемор вафот этди
YANGILIKLAR
17:14, 05 апрель 2020
108
0

Ўзбекистонда коронавирусдан биринчи бемор вафот этди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Қайд этилишича, 26 март куни сурункали касалликлари билан диспансер назоратида бўлган наманганлик 72 ёшли Р. коронавирус инфекцияси ташхиси билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Шу куни соат 23:00 лар атрофида махсус лаборатор таҳлиллар натижасида унда ушбу инфекция аниқланган. Беморга ушбу инфекция 12 март куни Туркия сафаридан қайтган ва касаллиги тасдиқланиб, карантинга олинган қизи М.дан юққанлиги далилланган. Бемор узоқ йиллар давомида қандли диабет, сурункали ўткир юрак етишмовчилиги ва бошқа касалликлар билан даволаниб келган. 27 март куни соат 4:30 да шифокорларнинг реанимацион муолажаларига қарамасдан ўткир миокард инфарктидан вафот этган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив