O‘zbekiston
yangiliklari

Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятига рухсат берилди

Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятига рухсат берилди
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
99
0

Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонни имзолади. Ҳужжат билан 2021 йил 1 январдан бошлаб Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги лицензияси асосида букмекерлик фаолиятини юритишга рухсат берилди. Фармонда тегишли вазирлик ва идораларга 2020 йил 1 июнга қадар шахслар томонидан букмекерлик фаолиятини амалга оширишни бузиш, шунингдек, тотализатор ўйнаш, ўйинга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишилган ўйинлар ўтказиш, уларда иштирок этиш юзасидан жавобгарликни белгилаш бўйича Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш топширилди. "Газета.uz"да реклама Шунингдек, букмекерлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари даромадларининг бир қисмини спорт турлари, шу жумладан, футболни ривожлантириш учун йўналтириш белгиланди. Spot хабарига кўра, Ўзбекистонда аввал тотализаторлар ва букмекерлар фаолиятига рухсат берилган, бироқ 2007 йилда рискка асосланган ўйинлар қаторида улар ҳам тақиқланди. Фақатгина тиражли, лаҳзалик ва рақамли лотореяларга рухсат берилди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив