O‘zbekiston
yangiliklari

Ўзбекистонда биринчи Hilton меҳмонхонаси очилди

Ўзбекистонда биринчи Hilton меҳмонхонаси очилди
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
123
0

Ўзбекистонда Hilton Hotels & Resorts халқаро брендининг биринчи меҳмонхонаси очилди. Ўтган шанба куни Hilton Tashkent City тақдимоти ўтказилган бўлса, душанба куни у ўз эшикларини расман очди. Tashkent City ҳудудида барпо этилган меҳмонхона биноси 21 қаватга эга. Бу халқаро ишбилармонлик марказида фаолият юритадиган олтита меҳмонхонанинг биринчиси. Тақдимот вақтида Hilton`нинг МДҲ ва Россия давлатларида ривожлантириш бўйича директори Алексей Шаталовнинг маълум қилишича, келгусида ушбу бренд меҳмонхоналари Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам очилади. "Газета.uz"да реклама «Ҳозирда биз Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Хива бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз. Аниқ режаларни ҳозирча айта олмайман, музокаралар жараёни кечмоқда, бироқ биз бренднинг Ўзбекистондаги муваффақиятли келажагига аминмиз», — деди у. Меҳмонхонадаги 258 та хоналари стандарт, люкс ҳамда француз, инглиз, араб ва мумтоз услубда барпо этилган 8 та президент хоналаридан иборат. Президент люкс хоналарининг майдони 250 кв. м бўлиб, меҳмон кутиш зали, тушлик зонаси ва ошхонани ўз ичига олади. Hilton Tashkent City`да тадбирлар ўтказиш учун бешта кўп тармоқли анжуманлар зали ҳамда ёзги айвонга чиқишли банкет зали мавжуд. Уларнинг умумий майдони 2450 кв. м ни ташкил этади. Барча анжуманлар заллари биринчи ва иккинчи қаватларда жойлашган бўлиб, табиий ёритиш имкониятларига эга. Hilton Tashkent City таркибида дунёнинг турли минтақалари ошхоналари бўлган бир қанча ресторанлар мавжуд бўлиб, улардан бири 21-қаватда жойлашган. Hilton меҳмонхона бренди (АҚШ) бу йил ўзининг 100 йиллигини нишонлади. Компания бутун дунёда 585 та меҳмонхонага эга.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив