O‘zbekiston
yangiliklari

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари тоғ тайёргарлиги бўйича машғулотлар ўтказди

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари тоғ тайёргарлиги бўйича машғулотлар ўтказди
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
125
0

Жиззах вилоятидаги Мудофаа вазирлигига қарашли «Фориш» тоғ полигонида беш кун давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида тоғ тайёргарлиги бўйича амалий ва тактик машғулотлар ўтказилди, дея хабар қилди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати. Дастлабки куни ташкиллаштирилган йиғилишда Мудофаа вазирлиги тоғ тайёргарлиги бўлими бошлиғи майор Зокир Яллакаев ҳамкорликда ўтказиладиган машғулотлар дастури ва уларда қўлланиладиган янги анжомлардан фойдаланиш қоидалари билан таништирди. Халқаро машғулотларнинг навбатдаги жараёнлари Фориш тоғларининг тик қоялари ва оддий шароитда ўтиш қийин бўлган дараларидаги амалий ҳамда тактик машқлар остида кечди. Ҳарбий хизматчилар қозоғистонлик ҳамкасблари билан биргаликда тоғ шароитида қутқарув ишлари, жанговар қуроллар билан қояга кўтарилиш ва тушиш, тунги шароитда нишонларга аниқ ўқ отиш, шартли душман гуруҳини қуршовга олиш ва йўқ қилиш каби турли вазифаларни бажаришди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив