O‘zbekiston
yangiliklari

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентларининг учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентларининг учрашуви бўлиб ўтди
YANGILIKLAR
17:05, 05 апрель 2020
116
0

Марказий Осиё давлат раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви доирасида 29 ноябрь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси президенти Сооронбой Жээнбековнинг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди. Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари изчил кенгайиб, мустаҳкамланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этдилар. Турли даражалардаги алоқалар фаоллашгани, товар айирбошлаш ортаётгани, гуманитар алмашинувлар жадаллашгани алоҳида таъкидланди. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Томонлар Марказий Осиё давлат раҳбарларининг Тошкентдаги маслаҳат учрашуви минтақа мамлакатлари ўртасидаги алоқаларни янада фаоллаштириш ҳамда дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшишига ишонч билдирдилар.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив