O‘zbekiston
yangiliklari

Ўзбекистон Туркия билан соддалаштирилган божхона йўлагини ташкил этишни тезлаштирмоқчи

Ўзбекистон Туркия билан соддалаштирилган божхона йўлагини ташкил этишни тезлаштирмоқчи
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
96
0

Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси Туркия божхона хизматига соддалаштирилган божхона йўлагини ташкил этиш тўғрисидаги халқаро шартномани тайёрлашни тезлаштиришни таклиф қилди. Бу ҳақда ДБҚ матбуот хизмати хабар берди . Шу муносабат билан 11−12 ноябрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон ва Туркия божхона хизматлари раҳбарлари иштирокидаги 2018 йил апрелида тузилган Қўшма божхона кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш ДБҚ раиси Муроджон Азимов ва Туркия савдо вазири ўринбосари — божхона хизмати раҳбари Риза Тўна Турағай иштирокида ўтказилди. Тадбир давомида икки давлат божхона хизматларининг шартномавий базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида соддалаштирилган божхона йўлагини ташкил этиш тўғрисидаги халқаро шартнома лойиҳаси юзасидан ички келишувга доир зарурий тартиб-таомилларни ҳам бошлаб юбориш лозимлиги қайд этилди», — дейилади қўмита хабарида. "Газета.uz"да реклама ДБҚ маълумотларига кўра, кейинги йилларда иккала мамлакат ишбилармонлари томонидан 750 дан зиёд қўшма корхона ташкил этилди, ўзаро савдо ҳажми икки баробарга ортди. Жумладан, 2019 йилнинг ўтган 10 ойи якунлари бўйича ўзаро товар айланмаси ҳажми салкам 1,97 млрд долларни ташкил этди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26,9% га кўп демакдир. Ўзбекистон томони иккала мамлакат божхона хизматлари ўртасида товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида дастлабки маълумот алмашишни ташкил этиш бўйича ҳамда статистика соҳасида услубий ва ахборот ҳамкорлик қилиш юзасидан шартномалар тузиш ташаббусини ҳам билдирди. Учрашув якунлари бўйича томонлар божхона соҳасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш масалаларида ҳамкорлик қилиш бўйича Ишчи гуруҳ учрашувини ўтказишга, қисқа муддатда 2020−2021 йилларга мўлжалланган ўзаро ҳаракатлар Режасини ишлаб чиқиш, унда асосий эътиборни контрабанда, гиёҳвандлик воситалари, одам савдоси ва бошқа божхона ҳуқуқбузарликларига қарши кураш каби йўналишларга қаратишни келишиб олдилар.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив