O‘zbekiston
yangiliklari

«Ўзбекистон темир йўллари» ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди

«Ўзбекистон темир йўллари» ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
119
0

Тошкентда метронинг Юнусобод йўналиши давомини қураётган «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси раиси Хусниддин Ҳосилов 18 декабрь куни тупроқ ўпирилиши оқибатида ҳалок бўлган қурувчиларнинг яқинларига барча ходимлар ва шахсан ўз номидан ҳамдардлик билдирди. «Ўрнини тўлдириб бўлмас бу йўқотишдан қалбим қайғу ва ҳамдардликка тўла. Биз бу бу йигитларимиз ҳар доим ўзларининг яқинлари учун жуда кўп эзгуликлар қилган чинакам қаҳрамонлар сифатида қолади», — дея компания раиси сўзларидан иқтибос келтирди матбуот хизмати. «Инсон ҳаёти бебаҳо ва ҳеч қандай товон пуллари ўз яқинларини йўқотган оилаларнинг ўрнини тўлдириб бўлмас бу йўқотишини тўлиқ қопламайди. Фожиада ҳалок бўлган дўстларимизнинг оилалари муносиб яшашлари учун барча зарур ишларни бажаришга сўз беришни хоҳлардим», — деди Хусниддин Ҳосилов.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив