O‘zbekiston
yangiliklari

Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси тасдиқланди

Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси тасдиқланди
YANGILIKLAR
17:02, 05 апрель 2020
131
0

«2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди . Ҳужжатга кўра 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва унда қуйидаги чора-тадбирлар назарда тутилмоқда: атроф-муҳит объектларини (атмосфера ҳавоси, сув, ер, тупроқ, ер қаъри, биохилма-хиллик, қўриқланадиган табиий ҳудудлар) антропоген таъсир ҳамда бошқа салбий таъсир қилувчи омиллардан сақлаш ва сифатини таъминлаш; "Газета.uz"да реклама экологик жиҳатдан энг кам хавф туғдирувчи материаллардан, маҳсулотлардан, ишлаб чиқариш объектлари ва бошқа объектлардан устувор даражада фойдаланиш; қўриқланадиган табиий ҳудудларни кенгайтириш; заҳарли кимёвий ва радиоактив моддалардан экологик хавфсиз фойдаланишни таъминлаш; чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишнинг экологик хавфсиз тизимини такомиллаштириш; аҳолининг экологик маданиятини шакллантириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат органлари фаолиятининг шаффофлик даражасини ошириш ва фуқаролик жамиятининг ролини кучайтириш. Шунингдек, 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини 2019−2021 йилларда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив