O‘zbekiston
yangiliklari

Ўзбекистон президенти Туркияга ташриф буюради

Ўзбекистон президенти Туркияга ташриф буюради
YANGILIKLAR
17:11, 05 апрель 2020
102
0

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 19−20 февраль кунлари мазкур мамлакатда бўлади, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати. Ташриф дастурига мувофиқ, Анқарада олий даражадаги музокаралар ҳамда Ўзбекистон ва Туркия президентлари ҳамраислигида икки томонлама Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади. Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, транспорт-коммуникация, таълим, маданий-гуманитар ва бошқа устувор йўналишларда ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилади. Шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар бўйича фикр алмашилади. Президент Шавкат Мирзиёев Туркиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашади, Туркия президенти кутубхонаси мажмуасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив