O‘zbekiston
yangiliklari

Заргар Аҳмед Алиев: 2012 йилда давлат тўнтарилишига тайёргарлик кўрилган

Заргар Аҳмед Алиев: 2012 йилда давлат тўнтарилишига тайёргарлик кўрилган
YANGILIKLAR
17:00, 05 апрель 2020
94
0

«Алиев Заргари» (Gold Center) компанияси раҳбари Аҳмед Алиев 21 октябрь куни Тошкентда ўтказган матбуот анжуманида қандай қилиб бизнесидан маҳрум этилгани, сохта айбловлар билан «Жаслиқ» қамоқхонасида жазо ўтагани ҳамда 2012 йилда Ўзбекистонда давлат тўнтарилишига тайёргарлик кўрилгани тўғрисида сўзлаб берди. 2012 йилда Аҳмед Алиев, унинг турмуш ўртоғи Меҳрибон Алиева ва шерикларига (жами 11 киши) нисбатан Жиноят кодексининг 23 та моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, айблов эълон қилинган. 2013 йилда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Алиевни барча 23 та модда (жумладан, қийноқлар, қотиллик таҳдиди, ноанъанавий тарзда зўрлашга уриниш, талончилик, суд қарорига риоя қилмаслик, милицияга хабар бермаслик, қуролли гуруҳ тузиш, гаровга олиш, қурол ва ўқ-дориларни сақлаш ва бошқалар) бўйича айбдор деб топиб, 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Унинг яна 9 нафар ходими қамоқ жазосига ҳукм қилинди, хотинига эса шартли ҳукм чиқарилди. "Газета.uz"да реклама Аҳмед Алиевнинг сўзларига кўра, у икки сабабга кўра қамалган — иқтисодий ва сиёсий. «Мен ва менинг ишчиларим 2012 йилда ҳибсга олингач, ҳамма уни Gold Center билан боғлади. Дарҳақиқат, бу ҳам сабаб, аммо иккиламчи. Асосий сабаб сиёсий аҳамиятга эга. 2011−2012 йилларда, менинг фикримча, Ўзбекистонда Ислом Абдуғаниевич Каримовни лавозимидан четлаштириш, шунингдек, таъкидлайманки, бош вазир — ҳозирги халқ президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевни жисмонан йўқ қилиш орқали давлат тўнтарилишига тайёргарлик кўрилди», — деди у. Тадбиркорнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинишидан олдин унга Ўзбекистонда заргарлик бизнесини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш, бу соҳадаги муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўлларини кўрсатишни сўрашган. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон ҳар йили 15 тонна олтин импорт қилган. Аҳмед Алиевнинг тахминича, олтиннинг асосий қисми контрабанда йўли билан олиб келинган. «Мазкур концепция менинг ҳибсга олинишимга туртки берди», — деди ишонч билан у. Заргар суд қарорлари, терговлардаги хатолар ва унга қарши уюштирилган фитна «Олтин Марказ"и биносининг тортиб олинишига олиб келганини таъкидлади. Компания Universal Invest билан (унинг «Капиталбанк"ка тегишли экани айтилади) 5 миллиард сўмлик лизинг шартномасига эга эди, аммо бир мунча вақт ўтгач, тўловлар муддати бузила бошлади, шу сабабли Universal Invest хўжалик судига Алиевнинг компаниясига қарши даъво билан мурожаат қилди. Тадбиркор муддатларнинг кечикишига ижарачилар томонидан ижара шартномаларининг бекор қилиниши натижасида даромадларнинг пасайиши сабаб бўлганини маълум қилди. Аҳмед Алиевнинг таъкидлашича, заргарлик дўконларининг «Миллий хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги томонидан ноқонуний равишда ёпилиши» билан боғлиқ воқеалар уларнинг кетишига таъсир қилди. Тўлов муддатлари бузилгани сабабли суд компаниялар ўртасидаги шартномани бекор қилишга қарор қилди. Шу билан бирга, заргарнинг таъкидлашича, «Агробанк» қарзни сотиб олишга ҳаракат қилди, шундан сўнг у танишларидан қарз олиб, кредитни муддатидан олдин ёпишга ҳаракат қилди, аммо бу билан «Олтин Маркази»ни олишдан манфаатдор бўлган одамларга қаршилик қилинди. Сабаби — бино мол-мулклари билан 23 миллиард сўмга баҳоланган, қарз эса 5 миллиард сўмга тенг эди. «Кредитнинг қолган қисмини қайтариб олгандан кўра, бинони олиб қўйиш улар учун фойдалироқ эди», — дейди заргар. Матбуот анжуманида Аҳмед Алиев судда учрашишни режалаштирган «Капиталбанк» раҳбарияти вакилининг ишига алоқадорлигини маълум қилди. Бироқ, тадбиркор Баҳром Қодиров ва «ҳуқуқ-тартибот идораларининг ўзбошимчаликларидан омон қолган» яна бир киши вакилни ҳимоя қилиб чиқди. Чапдан ўнгга: ёзувчи ва журналист Айдин Гударзи; «Вери Блисс» компаниясининг бош директори Енисей Кан, Аҳмед Алиев, Меҳрибон Алиева, ҳайдовчи Саид Набиходжаев. Аҳмед Алиевнинг сўзларига кўра, Раҳим Мамажонов МХХ раисининг собиқ биринчи ўринбосари Шухрат Ғуломов номидан (ҳозирда умрбод қамоқ жазосини ўтамоқда) тадбиркорга заргарлик маркази биносини топширишни ва уни маош эвазига бошқаришни таклиф қилган. «Менга 5000 АҚШ доллар маош таклиф қилишди. Улар: „Биз сендан Gold Center`ни оламиз, сен бошлиқ сифатида ишлаш учун у ерда қоласан, биз концепциянгни охиригача етказамиз, балки у ердан 1−2 фоизи сенга бўлади“, дейишди», — деди тадбиркор. Бундан ташқари, унинг таъкидлашича, Раҳим Мамажонов давлат тўнтарилиши режалаштирилаётгани ҳақида маълум қилган. Аҳмед Алиев бу режалар ҳақида Шавкат Мирзиёевга айтиб беришни мақсад қилади. Бироқ тадбиркор Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида қўлга олинади. Унинг сўзларига кўра, ўша пайтда у италиялик шериги билан учрашиш учун Чимкентга кетаётган эди. Тадбиркор МХХ тергов ҳибсхонасига жўнатилади. Ҳибсга олинганидан бир неча кун ўтгач, Аҳмед Алиев маҳбуслар билан камерага жойлаштирилади ва у ерда «тергов фойдасига далилларни калтакланади». Тўрт кун ўтгач, у тергов ҳибсхонасида МХХ раҳбарияти билан учрашишга муваффақ бўлади. «Мени таклиф қилишди. Қарасам, мени божхонада ҳибсга олган тўрт кишининг каттаси ўтирибди. У билан шундай такаббур, кўринишидан энг камида полковник бўлган бетгачопар бир одам ўтирганди. Менда миллий аҳамиятга эга маълумотлар бор, дейман. Мен ҳали исмимни айтмайман ва у менга: „Эй, сен озар, Раҳимни эшитмадингми? Уни эшитсайдинг, ҳозир бунақа аҳволда бўлмасдинг“. Мен исмини айтмайман, лекин у музокарачининг исмини айтади. Буни қандай тушуниш керак?» — деб сўрайди у. Тергов давомида гувоҳлар, тадбиркорнинг сўзларига кўра, қийноқ ва қийноқ остида ёлғон кўрсатмалар берган. Натижада, Аҳмед Алиев 20 йилга «Жаслиқ"қа қамалди. «Мен «Жаслиқ"қа ўтдим. У ер инсоннинг барча ҳуқуқлари топталган концлагер. Овқатланиш меъёрлари бузилган, тиббиёт жуда паст даражада эди. Маҳбуслар хўрланган, калтакланган ва қийноққа солинган. Уларга адвокатлар билан учрашувга рухсат берилмаган», — дейди у. Маҳбусларнинг 50 фоизга яқини — «Жаслиқ"қа сохталаштирилган ишлар бўйича жойлаштирилган тадбиркорлардир, дейди Gold Center`нинг собиқ раҳбари. 2019 йил сентябрь ойида 7,5 йиллик қамоқдан сўнг Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди Алиевнинг ишини қайта кўриб чиқди ва уни суд залида қамоқдан озод қилди. У Жиноят кодексининг 14 та моддасидан 5тасида айбсиз деб топилди. Аҳмед Алиев Жиноят кодексининг қолган 9 та моддаси бўйича баҳслашиб, тўлиқ оқланишни режалаштирмоқда. «Газета.uz» Аҳмед Алиев нутқининг видеоёзувини кейинроқ эълон қилади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив