O‘zbekiston
yangiliklari

Зарарланган карантин остидаги маҳсулотлар республика ҳудудига киритилмади

Зарарланган карантин остидаги маҳсулотлар республика ҳудудига киритилмади
YANGILIKLAR
16:59, 05 апрель 2020
119
0

2019 йилнинг январь-август ойлари давомида 323 тонна (235 тоннаси қўл юки, 88 тоннаси транспорт воситалари орқали), 10,25 млн дона (41 минг донаси қўл юки, 10,21 млн донаси транспорт воситалари орқали) ва 1317 м куб миқдорида транспорт воситалари орқали республикага олиб кирилаётган ўсимлик маҳсулотларида зарарли организмлар аниқланганлиги сабабли чегара масканларидан қайтариб юборилди, дея хабар қилди «Ўздавкарантин» инспекцияси ахборот хизмати. Қайтариб юборишнинг имкони бўлмаган 3,1 млн дона зарарланган кўчатлар эса ёқиш йўли билан тегишли тартибда йўқ қилинди. Шунингдек, хориждан республикага импорт қилиниши режалаштирилган 72 тонна картошка юк эгалари томонидан тегишли ҳужжатлар қалбакилаштирилгани аниқланиб, чегарадан ўтказилмади. Шу билан бирга, 6500 тонна миқдоридаги уруғлик картошка ўсимликлар карантини бўйича мутахассислар томонидан фитосанитар ҳолатни ўрганиш чоғида экспорт қилувчи давлатнинг ўзида қониқарсиз деб баҳоланди ва мамлакатга импорт қилинишига йўл қўйилмади. Республикадан чет давлатларга чиқарилаётган 63,5 тонна (14,5 тоннаси қўл юки, 49 тоннаси транспорт воситалари орқали) ва 7 минг дона (5 минг донаси қўл юки, 2 минг донаси транспорт воситалари орқали) карантин остидаги маҳсулотлар фитосанитар талабларга жавоб бермаганлиги сабабли экспорт қилинишига йўл қўйилмади ва уларга нисбатан карантин тадбирлари амалга оширилиб, белгиланган тартибда ички бозорга чиқарилди. "Газета.uz"да реклама Қайд этилишича, ҳозирги кунда Ўзбекистондан дунёнинг 80 дан ортиқ давлатларига 100 дан ортиқ турдаги мева-сабзавот экспорт қилинаётгани бу борада олиб борилаётган ислоҳотларга яққол мисолдир.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив