O‘zbekiston
yangiliklari

Юнусобод туманида иккита омборхонада ёнғин содир бўлди

Юнусобод туманида иккита омборхонада ёнғин содир бўлди
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
117
0

19 ноябрь куни 11:09 да Тошкентнинг Юнусобод туманида Smart Stroy Building ва Teplo Luks Biznes корхоналарига тегишли бўлган омборхоналарда ёнғин содир бўлди, дея хабар қилди Ўзбекистон Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 11:15да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 11:49да қуршаб олиниб, соат 12:01да ўчирилган. Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғиндан инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив