O‘zbekiston
yangiliklari

Юнусобод ҳокими ўринбосарига очилган жиноят иши тафсилотлари маълум қилинди

Юнусобод ҳокими ўринбосарига очилган жиноят иши тафсилотлари маълум қилинди
YANGILIKLAR
17:00, 05 апрель 2020
108
0

Ўзбекистон Бош прокуратураси аввалроқ порахўрлик учун қўлга олинган Тошкентнинг Юнусобод тумани ҳокимининг капитал қурилиш, коммунал хўжалик, ободонлаштириш, саноат ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари Эркин Зоҳидовга нисбатан жиноят иши тафсилотларини маълум қилди. Бош прокуратура Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар қилишича, Эркин Зоҳидов 10 октябрь куни тахминан 21:00 да ўз хизмат хонасида фуқаро Р.Маматқуловдан пора тариқасида 5 минг АҚШ доллари миқдорида пул маблағларини олган вақтида жиноят устида ушланган. Хизмат хонаси кўздан кечириш жараёнида унинг иш столи тортмасидан 5 минг доллар ҳамда ўзининг номига Тошкент-Истанбул йўналиши бўйича авиачипта банд қилинганини тасдиқловчи ҳужжат аниқланиб, баённома асосида олинган. "Газета.uz"да реклама Мазкур ҳолат юзасидан Департамент томонидан 11 октябрь куни Эркин Зоҳидовга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди (таъмагирлик йўли билан пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларини давом эттириш учун Бош прокуратурага юборилган. 12 октябрь куни ҳоким ўринбосари гумондор сифатида ушланган. Бош прокуратура Рркин Зоҳидовнинг уйидан 1,5 млн долар ва Мальдив оролларига авиачипта аниқланмагани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив