O‘zbekiston
yangiliklari

Юнусобод метро йўналиши «жадвалга мувофиқ» фойдаланишга топширилади

Юнусобод метро йўналиши «жадвалга мувофиқ» фойдаланишга топширилади
YANGILIKLAR
17:07, 05 апрель 2020
111
0

Тошкент метросининг Юнусобод йўналиши иккинчи босқичи «лойиҳани амалга ошириш жадвали бўйича, қурилиш меъёрлари ва техник талабларга мувофиқ» фойдаланишга топширилади", — дея хабар қилди «Ўзбекистон темир йўллари"компанияси. Хабарда қайд этилишича, бу бир қатор оммавий ахборот воситаларида хабар қилинганидек жорий йилнинг 28 декабрда амалга оширилмайди. Компания объектда қурилиш техникалари сонининг оширилишини кучли ёғингарчиликлар бошланмасидан аввал қуруқ кунларда ишларни ташкил этишга қаратилгани билан боғлади. "Газета.uz"да реклама Метронинг Юнусобод йўналиши қурилишини 28 декабрга қадар якунига етказиш белгилангани тўғрисида, жумладан, «Газета.uz» ҳам яқинда қурилиш участкасида тупроқ ўпирилиши тўғрисидаги хабарларда ёзиб ўтган эди. Бироқ бу сана журналистлар томонидан ўйлаб топилмаган. Компаниянинг ўзи ушбу лойиҳани шу йил баҳорида якунлаш ниятида эканлигини эълон қилган эди. Февраль ойида Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати ҳам: «Узунлиги 2,9 км бўлган линия 2019 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган», — деб хабар берган эди. «Ўзбекистон темир йўллари» веб-сайтидаги юқоридаги ҳаволада президентнинг 2016 йил 29 ноябрдаги ПҚ-2664-сонли қарорига мувофиқ, 2019 йил охирига қадар Сергели метросининг фойдаланишга топширилиши ҳақида сўз боради. Бироқ, октябрь ойида компания вакили йўналиш келгуси йилнинг 21 мартига қадар фойдаланишга топширилишини маълум қилди. Юнусобод йўналиши қурилишидаги фожиадан сўнг, байрамлар арафасида йирик объектларни фойдаланишга топшириш анъанасидан воз кечишга чақириқлар янгради. «Байрамлар олдидан янги объектларни очиш анъанага айланган. Аммо буни объект тўлиқ тайёр бўлгандагина қилиш керак», — деди «Миллий тикланиш» партияси вакили Нодиржон Мухторов авариядан бир кун кейин, 19 декабрь куни бўлиб ўтган сайловолди мунозарасида. «Халқимиз йирик объектларни байрамлар арафасида фойдаланишга топширишдан норози. Партиямиз бундай амалиётга қарши», — деди ЎзЛиДеП партиясининг вакили Нуриддин Муродов ўшанда. «Йирик қурилишларни байрамлар арафасида якунига етказиш одатига нуқта қўйиш вақти келди. Шуни унутмайликки, охир-оқибат қурилишнинг сифати муҳим аҳамиятга эга», — деди ЎзЛиДеП партиясининг раҳбари Актам Хаитов 20 декабрь куни.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив