O‘zbekiston
yangiliklari

Йил бошидан буён қарийб 5500 киши фуқароликка қабул қилинди

Йил бошидан буён қарийб 5500 киши фуқароликка қабул қилинди
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
128
0

Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йил бошидан буён жами 5441 кишини Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги 25 та фармонни имзолади, дея хабар берди ЎзА. 1991 йилдан 2007 йилга қадар республикада жами 482 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган. 2007 йилдан 2016 йилнинг декабрь ойига қадар Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинмаган. 2016 йилнинг декабрида Шавкат Мирзиёев 179 кишига фуқароликни бериш тўғрисидаги биринчи фармонни имзолади. 2017 йилда 10 та фармон билан 1064 нафар шахс, 2018 йилда 15 та фармон билан 2759 нафар шахс фуқароликка қабул қилинди. Уч йил ичида жами 51 та фармон билан 9443 шахс фуқароликка қабул қилинди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив