O‘zbekiston
yangiliklari

Япониядаги «Хагибис» тўфони қурбонлари сони 40 нафарга етди

Япониядаги «Хагибис» тўфони қурбонлари сони 40 нафарга етди
YANGILIKLAR
16:59, 05 апрель 2020
117
0

Японияда «Хагибис» тўфони келтириб чиқарган сув тошқинлари ва кўчкилар натижасида ҳалок бўлганлар сони 40 нафарга етди, дея хабар берди Japan Today. 17 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда, жароҳатланган сони эса 100 нафардан ошди. Новости ахборот агентлигининг хабар қилишича, тўфон туфайли кўчкилар содир бўлди, ўнлаб дарёлар қирғоқларидан тошди, Япон денгизи қирғоғида жойлашган туманлар сув остида қолди. Мамлакатда давом этаётган қидирув-қутқарув операцияларида 110 мингдан ортиқ полиция, ўт ўчириш ва мудофаа кучлари ходимлари қатнашмоқда. 17 та префектурадаги 38 мингга яқин киши эвакуация қилинди. 136 мингга яқин уйлар сув таъминотисиз, 4300 уй эса электрсиз қолди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Японияга «Хагибис» тўфони ёпирилиши оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат бош вазири Синдзо Абэга ҳамдардлик билдирди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив