O‘zbekiston
yangiliklari

Япония императори Нарухито тахтга ўтирди

Япония императори Нарухито тахтга ўтирди
YANGILIKLAR
17:00, 05 апрель 2020
100
0

Сешанба куни Токиода Япониянинг янги императори Нарухитонинг расман тахтга ўтириши билан боғлиқ тантанали маросимлар бошланди. Бу ҳақда Новости ахборот агентлиги хабар қилди . Император Нарухито Касикодокоро ибодатхонасида ўзининг тахтга ўтирганини эълон қилди ва қасамёдини ўқиб эшиттирди. Япония бош вазири Синдзо Абэ эса ўзининг табрик сўзида императорни халқ номидан қутлади. У императорни Япония давлатининг рамзи ва фахри деб атади. Маросимда 2000 нафар меҳмон иштирок этди, уларнинг 400 нафари — турли давлатлар раҳбарлари ва вакилларидан иборат бўлди. Ўзбекистон делегациясига Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева раҳбарлик қилди. Нарухито 1 май куни отаси — ҳозирги Фахрий император Акихито 30 йиллик бошқарувдан сўнг ёши ўтиб қолгани сабабли тахтдан воз кечганидан сўнг мамлакатнинг 126- императори бўлди. Бу сўнгги икки юз йил ичида илк бор императорнинг тахтдан воз кечиши бўлди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив