O‘zbekiston
yangiliklari

Январь ойида нефть базаларида 24 млрд сўмлик қонунбузарликлар аниқланди

Январь ойида нефть базаларида 24 млрд сўмлик қонунбузарликлар аниқланди
YANGILIKLAR
17:12, 05 апрель 2020
110
0

«Ўзнефтгазинспекция» январь ойида нефт маҳсулотларини реализация қилишда минтақавий нефт базалари томонидан 24 млрд сўмлик қоидабузарликларга йўл қўйилганини аниқлади, дея хабар қилди Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати. Хусусан, «Тахиатош нефт базаси» МЧЖ (Қорақалпоғистон Республикаси) ва мазкур корхона филиалларида нефт маҳсулотларининг етишмовчилиги, сифати бузилганлиги ва талон-тарож қилинганлиги аниқланди. Келтирилган зарарнинг умумий миқдори 1264 тонна (9,7 млрд сўм)ни ташкил этди. Бундан ташқари, Ўзнефтгазинспекция томонидан «Қарши нефт базаси» МЧЖда илгари ўтказилган текширувларга кўра, 11,5 млрд сўмлик 4333 тонна ҳажмдаги нефт маҳсулотлари ва ёқилғи мойлаш маҳсулотлари сифатига номувофиқлиги, танқисликлар ҳамда ҳисобдан чиқарилиш ҳолатлари аниқланди. "Газета.uz"да реклама Шунингдек, «Пахта нефт базаси» МЧЖда ўтказилган текширувлар натижаларига кўра, 2,7 млрд сўмлик 143 тонна миқдорида нефт маҳсулотларининг танқислиги, сифати бузилиши, савдо ва коммунал хизматлар билан боғлиқ қоидабузарликлар аниқланди. Юқорида келтирилган ҳолатлар бўйича жиноий ишлар қўзғатилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив