O‘zbekiston
yangiliklari

Вилоятлардаги айрим ЙПХ ва ППХ постлари вақтинча қайта тикланмоқда

Вилоятлардаги айрим ЙПХ ва ППХ постлари вақтинча қайта тикланмоқда
YANGILIKLAR
17:05, 05 апрель 2020
110
0

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги чегара ҳудудларидаги автойўлларда муқаддам фаолияти тўхтатилган стационар йўл-патруль ва патруль-пост хизмати постлари вақтинча яна қайтадан тикланаётгани ҳақида хабар қилди. 2017 йил сўнгида президент Шавкат Мирзиёев ўзининг парламентга мурожаатида вилоятлар ўртасидаги постларни тугатишни топширган эди. Унинг сўзларига кўра, бу каби постларнинг мавжудлиги одамларнинг ҳаракатланишини, шунингдек, иқтисодиёт ҳамда ички ва ташқи туризмнинг ривожланишини чегаралайди. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майдаги қарорига мувофиқ, республика ҳудудида мавжуд бўлган 133 та йўл-патруль хизмати стационар постлари ва патруль-пост хизмати постларидан 74 тасининг фаолияти тугатилиб, бугунги кунда улардан 59 таси ўз ишини давом эттирмоқда. "Газета.uz"да реклама Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида «Фарғона-Водил», «Фарғона-Аввал» йўлларидаги, Хоразм вилоятининг Хазорасп туманидаги «Тупроққалъа» ЙПХ пости, Сурхондарë вилояти Термиз тумани Денов шаҳридаги «Солиобод» ППХ блокпости, Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидаги «Найнаво» ППХ пости ва бошқа постлар қайта тиклангани ҳақидаги хабарлар пайдо бўла бошлади. ИИВ матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсовнинг «Газета.uz»га маълум қилишича, ўтказилиши режалаштирилаётган нуфузли сиёсий ва байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнида хавфсизликни таъминлашни самарали ташкил этиш мақсадида айрим ҳудудларда вақтинчалик йўл-патруль ва патруль-пост хизмати постлари ташкил этилмоқда. Шу билан бир қаторда, юзага келган тезкор ва криминоген вазиятни инобатга олган ҳолда Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан ЙПХ ва ППХ постларини вақтинча ташкил этиш ва тугатиш тартиби мавжуд, дея таъкидлади матбуот котиби. ИИВ фуқаролардан ушбу хавфсизлик нуқтаи назаридан амалга оширилаётган муҳим вазифаларни тўғри қабул қилишларини ҳамда ижтимоий тармоқларда турли номақбул фикрларни тарқатмасликларини сўради.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив