O‘zbekiston
yangiliklari

Велотрек базаси капитал таъмирдан сўнг очилди

Велотрек базаси капитал таъмирдан сўнг очилди
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
113
0

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси ва Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раиси Танзила Норбоева 15 ноябрь куни пойтахтдаги велотрек базаси очилишида иштирок этди, дея хабар қилди Сенат матбуот хизмати. Капитал таъмирдан чиқарилган иншоотнинг очилиши велотрек бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланишига тўғри келди. «Бундай мажмуа пойтахтдан ташқари Наманган вилоятида ҳам барпо этилган. Яқин орада Самарқанд вилоятида ҳам замонавий велотрек ўқув-машғулотлар марказини қуриш ишлари бошланади. Умуман, биз келгусида барча вилоятларимизда мана шундай мажмуаларни барпо этиш ҳамда юртимиздан кўплаб Осиё ва жаҳон чемпионати ғолиблари, Олимпия ўйинлари чемпионларини етиштириб чиқармоқчимиз», — деди Танзила Норбоева "Газета.uz"да реклама Маросимда Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси масъул ходими Шавкат Султонов, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори — элчи Жон Макгрегор ва куни кеча МОҚга ташриф буюрган англиялик мутахассис Петер Бонфилд ҳам иштирок этди. Маросим доирасида Токиодаги 2020 йилги Олимпиада ўйинлари лицензиясини қўлга киритган Муроджон Холмуродов тақдирланди. Унга 100 млн сўм, мураббийига эса 50 млн сўм топширилди. Аввалроқ Ольга Забелинская ҳам худди шу спорт туридан Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган эди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив