O‘zbekiston
yangiliklari

Вазирлар Маҳкамасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилади
YANGILIKLAR
17:00, 05 апрель 2020
133
0

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилади. Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг 21 октябрдаги «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида кўзда тутилган. Ҳужжат ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 30 йил тўлиши муносабати билан имзоланди. 21 октябрь куни «Ўзбек тили байрами куни» деб эълон қилинди. Қуйидагилар Давлат тилини ривожлантириш департаментининг асосий вазифалари этиб белгиланди:давлат тилини ривожлантириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳада жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш;давлат органлари ва ташкилотлари, жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг давлат тилини ривожлантириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини ташкил қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;давлат тилининг амал қилиши билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан, шунингдек, уни ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш бўйича таклифлар тайёрлаш;ўзбек тилининг ёзма нутқи меъёр ва қоидаларини ишлаб чиқиш бўйича ҳамда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини тўлиқ жорий этиш борасидаги ишларни жадаллаштириш;давлат тилини ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;давлат тилини ривожлантириш бўйича дастурлар ва «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш, уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш, шунингдек, «Ўзбек тили байрами куни»ни нишонлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;илмий асосланган янги сўз ва атамаларни истеъмолга киритиш, замонавий атамаларнинг ўзбекона муқобилларини яратиш ва бир хилда қўлланишини таъминлаш, географик ва бошқа топонимик объектларга қонун ҳужжатларига мувофиқ ном берилиши борасидаги фаолиятни мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш;давлат тилини ривожлантиришга оид илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, бу соҳада халқаро ҳамкорликни амалга ошириш. Ҳукуматга уч ой муддатда янги таҳрирдаги «Давлат тили тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, уни замон талаблари асосида такомиллаштириш топширилди. "Газета.uz"да реклама Икки ой муддатда хорижий давлатлар тажрибасини чуқур ўрганган ҳолда илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий истеъмолга киритиш бўйича Атамалар комиссиясини ташкил этилиши лозим.«Айни пайтда дунёда илм-фан ва технологиялар шиддат билан ривожланиб, мамлакатимизнинг халқаро ҳамкорлик алоқалари тобора кенгаймоқда. Натижада, ҳаётимизга четдан кўплаб янги тушунча, сўз ва иборалар кириб келмоқда. Глобаллашув шароитида миллий тилимизнинг софлигини сақлаш, унинг луғат бойлигини ошириш, турли соҳаларда замонавий атамаларнинг ўзбекча муқобилини яратиш, уларнинг бир хил қўлланишини таъминлаш долзарб вазифа бўлиб турибди. Тўғрисини айтиш керак, бу масалада ҳам оқсоқлигимиз бор эди». Шавкат Мирзиёев, 2019 йил 21 октбярдаги нутқидан 2020 йил 1 июнга қадар қуйидаги асосий йўналишларни ўз ичига олган 2020−2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ҳамда тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ва давлат дастури лойиҳалари тайёрланиши лозим:мамлакат ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларида, жумладан, давлат бошқаруви, замонавий ва инновацион технологиялар, саноат, банк-молия тизими, ҳуқуқшунослик, дипломатия, ҳарбий иш, тиббиёт ва бошқа соҳаларда давлат тилининг имкониятларидан тўлиқ ва тўғри фойдаланишга эришиш;таълим муассасаларида давлат тилини ўргатиш ва уни билиш даражасини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш, давлат тилининг илм-фан тили сифатидаги нуфузини ошириш;давлат тили софлигини сақлаш, уни бойитиб бориш ва аҳолининг нутқ маданиятини ошириш;давлат тилининг ахборот ва коммуникация технологиялари, хусусан, Интернет жаҳон ахборот тармоғида муносиб ўрин эгаллашини таъминлаш, ўзбек тилининг компьютер дастурларини яратиш;давлат тили қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ ҳолатларни мунтазам ва ҳар томонлама ўрганиш, уларни бартараф этишга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;мамлакат ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатлар тилларининг ривожланиши учун кенг имкониятлар яратиш, уларга давлат тилини ўрганиш учун қулай шарт-шароитлар яратиб бериш;давлат тилининг халқаро миқёсдаги ўрни ва нуфузи, унинг бошқа тиллар билан алоқалари истиқболларини белгилаш, хорижда истиқомат қилувчи ватандошлар ва ўзбек тилини ўрганиш истагида бўлган чет эл фуқаролари учун ўзбек тили дарсликлари ва электрон дастурларни ишлаб чиқиш ва уларни кенг миқёсда тарқатиш, ўзбек тилини ўргатиш бўйича махсус курсларни ташкил этиш.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив