O‘zbekiston
yangiliklari

Uzbekistan Airways Жидда ва Мадинага парвозларни тўхтатди

Uzbekistan Airways Жидда ва Мадинага парвозларни тўхтатди
YANGILIKLAR
17:12, 05 апрель 2020
143
0

Uzbekistan Airways авиакомпанияси 27 февралдан бошлаб Тошкентдан Жидда ва Мадинага амалга ошириладиган барча парвозларни тўхтатди, дея хабар қилди ташувчи матбуот хизмати. Бу Саудия Арабистони ҳукуматининг 25 давлат, жумладан Ўзбекистондан зиёратчилар ва саёҳатчиларнинг киришини вақтинча тўхтатгани билан боғлиқ. Мамлакат ҳукумати ушбу қарорнинг қабул қилинишини COVID-19 коронавируси тарқалиши хавфининг олдини олиш зарурияти билан боғлади. Uzbekistan Airways яқин вақтларда Саудия Арабистонидаги Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш мақсадида бир қанча рейслар ташкил этилишини маълум қилди. Қўшимча маълумотлар учун Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг 71−240−39−33 ёки авиакомпаниянинг ягона алоқа марказига 78−140−02−00 рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив