O‘zbekiston
yangiliklari

UzAuto Motors компанияси Onix автомобилини ишлаб чиқаришга тайёрланмоқда

UzAuto Motors компанияси Onix автомобилини ишлаб чиқаришга тайёрланмоқда
YANGILIKLAR
17:07, 05 апрель 2020
127
0

UzAuto Motors 2020 йилда ягона платформадаги Сhevrolet Onix ва бошқа янги моделларни ишлаб чиқаришга тайёргарликни бошлайди, дея хабар қилди компания матбуот хизмати. Тайёргарлик ишлари доирасида корхоналардаги ишлаб чиқариш жарааёни 6 январга қадар вақтинча тўхтатилди. Келгуси йил давомида янги моделларни ўзлаштириш доирасида ишлаб чиқариш жараёнида қисқа танаффуслар кузатилиши кутилмоқда. Бироқ бу компания томонидан харидорларга автомобилни ўз муддатида етказиб берилишига тўсқинлик қилмайди, дея қайд этди компания. «Газета.uz» июнь ойида Onix ва бошқа арзон моделларни ишлаб чиқариш режалари тўғрисида хабар қилган эди. Кейинроқ Onix локализация даражаси босқичма-босқич 60 фоизга етиши маълум қилинди. "Газета.uz"да реклама 25 декабрь куни UzAuto Motors қимматбаҳо сегментдаги тўртта — Tahoe, Traverse, Trailblazer ва Equinox (нархлар) моделларини тақдим этди. UzAuto Motors маълумотларига кўра, 26 декабрь куни компания автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми бўйича рекорд натижа қайд этди. 2019 йилда компания томонидан 250 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш режаси қўйилган бўлишига қарамай, харидорларнинг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда 271 098 дона автомобиль ишлаб чиқарилди. 2018 йилда ушбу кўрсаткич 220 минг донани ташкил қилганди. «Ушбу натижага компанияда амалга оширилган технологик ускуналар ҳамда ишлаб чиқариш жараёнининг модернизация қилиниши натижасида эришилди», — дейилади хабарда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив