O‘zbekiston
yangiliklari

Қуролланган гуруҳ Тожикистондаги чегара постига ҳужум қилди

Қуролланган гуруҳ Тожикистондаги чегара постига ҳужум қилди
YANGILIKLAR
17:03, 05 апрель 2020
117
0

6 ноябрга ўтар кечаси (3:23 да) 20 кишидан иборат ниқобланган номаълум шахслар ўқ отар қуролларни қўллаган ҳолда Тожкистоннинг Ўзбекистон билан чегарасида жойлашган «Ишкобод» чегара қисмининг «Султонобод» чегара отрядига ҳужум қилди. Бу ҳақда «Ховар» агентлиги Тожикистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси чегара қўшинлари матбуот марказига таяниб хабар қилди . Босқинчилик ҳужуми вақтида 5 дона ўқ отар қурол (АКМ) эгаллаб олинди. Куч ишлатар тузилмалар ўтказган операция жараёнида қуролланган гуруҳнинг 15 нафар аъзоси қуршаб олиниб, қуролсизлантирилди, уларнинг 5 нафари қўлга олинди. Отишмада 1 нафар чегара қўшинлари аскари ҳамда Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг 1 нафар ходими ҳаётдан кўз юмди. Ҳозирда тезкор-қидирув гуруҳи ҳодиса жойида тергов олиб бормоқда. Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари вазият ўрганилаётганини хабар қилди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив