O‘zbekiston
yangiliklari

Қурилиш ишларига рухсат бериш 59 кунга камайтирилди

Қурилиш ишларига рухсат бериш 59 кунга камайтирилди
YANGILIKLAR
17:11, 05 апрель 2020
79
0

Қурилишга рухсат беришнинг Қурилиш вазирлигига оид қисмида жараёнлар 25 кунга қадар қисқартирилиши мумкин. Илгари ушбу муддат 84 кунни ташкил этар эди. Бу ҳақда 12 февраль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтган матбуот анжуманида қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов маълум қилди, дея хабар берди «Газета.uz» мухбири. Вазир ўринбосари қурилишга рухсат бериш масаласида Ўзбекистон МДҲ давлатлар ичида етакчига айланишини таъкидлар экан, ҳозирги вақтда вазирлик ўз ваколатидаги ишларни бажариш муддатини 59 кунга қисқартира олганини айтиб ўтди. «Масалан, қурилишга ер ажратиш масаласи 10 ё 12 кун ичида кўриб чиқилиши белгиланганди. Шу вақт ичида хат айланиши, концепциялар — ҳамма нарса ҳисобга олинганди. Ҳозир эса булар ўзгариб, электрон тизимга ўтдик. Шуларни инобатга олиб, энг қисқа муддатни ишлаб чиқдик», — деди у. Ҳидоятовнинг айтишича, Қурилиш назорати инспекциясидан қурилиш ишини бошлаш учун рухсат олишга илгари 15 кун ажратилган. Бугунги кунда ушбу рухсатномани олиш талаби бекор қилиниб, қурувчининг қурилиш ҳақида инспекцияни хабардор қилиши кифоя. «Бу билан Doing Businessдаги ўрнимиз яхшиланиши керак. Лекин рейтингнинг иккита талаби бор: рухсатномаларни максимал тезликда бериш ва давлат масъулиятини ошириш. Бу масалада давлат раҳбари алоҳида ҳужжат имзолади. Ўйлайманки, ишларимиз ижобий баҳоланади», — дея қўшимча қилди у. Ўзбекистон айни пайтда Жаҳон банки томонидан тузиладиган Doing Business рейтингида 69 ўринда қайд этилган. Мамлакатнинг рейтингдаги энг ёмон кўрсаткичи чегаралараро савдо (152- ўрин) ҳамда қурилишга рухсат олиш пунктларида (132- ўрин) белгиланган. "Газета.uz"да реклама

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив