O‘zbekiston
yangiliklari

«Қурилаётган уйлар таннархи 30 фоизга пасайтирилиши керак» — Шавкат Мирзиёев

«Қурилаётган уйлар таннархи 30 фоизга пасайтирилиши керак» — Шавкат Мирзиёев
YANGILIKLAR
16:59, 05 апрель 2020
94
0

Президент Шавкат Мирзиёев ўтган чоршанба куни Тошкентнинг Олмазор туманида Olmazor Business City ишбилармонлик маркази қурилиши лойиҳаси билан танишиш вақтида уйлар қурилишини кенгайтириш ва улар таннархини 30 фоизга камайтиришга топшириқ берди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали хабар қилди. Қалинлиги 20 см бўлган темир-бетон деворлар ва базальт толали плиталардан таркиб топган кўп қатламли конструкцияли деворлар билан қурилаётган уйлар билан танишар экан, президент эндиликда уйлар қурилишида ғиштлардан фойдаланишни камайтирган ҳолда базальт толали плиталардан фойдаланиш кераклигини таъкидлади. Шавкат Мирзиёев базальт тола ишлаб чиқарилишини кенгайтириш зарурлигини қайд этиб ўтди. Агарда маҳаллий маҳсулот сифати мос келмаса, Туркиядан сифатлиларини келтириш ва 2020 йилда республика бўйлаб 10 та: Тошкентда тўртта, вилоятларда олтита шундай лойиҳани амалга ошириш кераклиги айтиб ўтилди. "Газета.uz"да реклама «Қурилаётган уйлар таннархи 30 фоизга пасайтирилиши керак» — Шавкат Мирзиёев Президент қурилаётган уйлар таннархини 30 фоизга пасайтиришга топшириқ берди. Қурилишда иссиқлик ўтказмайдиган материаллардан фойдаланишни ошириш ва ғиштдан фойдаланишни қисқартириш режалаштирилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев ўтган чоршанба куни Тошкентнинг Олмазор туманида Olmazor Business City ишбилармонлик маркази қурилиши лойиҳаси билан танишиш вақтида уйлар қурилишини кенгайтириш ва улар таннархини 30 фоизга камайтиришга топшириқ берди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали хабар қилди. Қалинлиги 20 см бўлган темир-бетон деворлар ва базальт толали плиталардан таркиб топган кўп қатламли конструкцияли деворлар билан қурилаётган уйлар билан танишар экан, президент эндиликда уйлар қурилишида ғиштлардан фойдаланишни камайтирган ҳолда базальт толали плиталардан фойдаланиш кераклигини таъкидлади. Шавкат Мирзиёев базальт тола ишлаб чиқарилишини кенгайтириш зарурлигини қайд этиб ўтди. Агарда маҳаллий маҳсулот сифати мос келмаса, Туркиядан сифатлиларини келтириш ва 2020 йилда республика бўйлаб 10 та: Тошкентда тўртта, вилоятларда олтита шундай лойиҳани амалга ошириш кераклиги айтиб ўтилди. «Энди [базальт толали плиталарсиз] Ўзбекистонда қуриб бўлмайди… Икки йилдан кейин ғиштдан қуришни қисқартирамиз. Ёзда — салқин, қишда -иссиқ. Хоразм ва Қорақалпоғистон учун деворлар икки баробар қалинроқ қилиниши керак. Мақсадимиз — уйлар сонини ошириш, уйлар таннархини 30 фоизга пасайтириш, одамлар учун сифатли ва қулай қилиш», — деди президент. «Базальт, бу — энг экологик материал, қурилишда жуда кенг қўлланилади. Бизда энг узоқ туманларда ушбу материалдан фойдаланиш бўйича топшириқ бор», — деди қурилиш вазири Ботир Зокиров. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда 100 фоиз ушбу материалдан фойдаланиб қурилаётган болалар боғчаси қурилиши лойиҳалари амалга оширилмоқда. «Асосий масала — эксплуатация харажатларини камайтириш ва қулайлик», — дея қўшимча қилди у.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив