O‘zbekiston
yangiliklari

Урганчга яширинча дрон олиб кирмоқчи бўлган шахс тўхтатилди

Урганчга яширинча дрон олиб кирмоқчи бўлган шахс тўхтатилди
YANGILIKLAR
17:03, 05 апрель 2020
115
0

«Урганч аэропорти» чегара божхона постига хориждан учиб келган фуқаро Б.Ж. «яшил» йўлакдан ҳаракатланар экан, унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар этиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди . Текширув натижасида, унинг юклари орасида декларацияда кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 1 дона учувчисиз учиш қурилмаси борлиги аниқланди. Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. "Газета.uz"да реклама Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 май куни қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонуннинг 1-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 2444-моддаси билан тўлдирилган бўлиб, учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш бўйича жиноий жавобгарлик белгиланган. Мазкур қонуннинг 1-моддаси 2019 йил 4 ноябрдан амалга киритилади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив