O‘zbekiston
yangiliklari

«Умид» жамғармаси битирувчилари анжумани ўтказилади

«Умид» жамғармаси битирувчилари анжумани ўтказилади
YANGILIKLAR
17:05, 05 апрель 2020
94
0

3−4 январь кунлари Тошкентда «Умид» жамғармаси стипендия дастурлари битирувчиларининг биринчи халқаро анжумани бўлиб ўтади. Тадбир мавзуси — «Янгиланаётган Ўзбекистонга янги авлод кадрлари», дея хабар қилди «Эл юрт умиди» жамғармаси «Газета.uz»га. Анжуманда 300 нафардан зиёд кишининг, жумладан айни вақтда хорижда яшаётган 120 дан ортик иштирокчининг қатнашиши кутилмоқда. Фооумнинг мамлакатни демократик янгилаш, таълим, сармоявий иқлимни яхшилаш, инновацион ривожланиш ва қишлоқ хўжалигига бағишланган бешта секцияда ўтказилади. Анжуман иштирокчилари илгари сурган таклифлар давлат органларига тақдим этилади, дейилади хабарда. "Газета.uz"да реклама Тадбирларда нафақат «Умид» жамғармаси битирувчилари, балки ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашишни хоҳлаган бошқа ватандошлар ҳам иштирок этишлари мумкин. Ташкилотчилар яшаш, овқатланиш ва транспорт хизматлари харажатлари қоплайди. «Умид» жамғармаси 1997−2003 йилларда 828 нафар ўзбекистонлик мутахассис, жумладан 363 (44%) бакалавр ва 465 (56%) магистрнинг хорижда ўқишини молиялаштирди. Стипендиатлар АҚШ (343 киши), Буюк Британия (329 киши), Германия (84 киши), Франция (33), Япония (20), Канада (11) ҳамда Италиядаги (8) ОТМ ва илмий марказларда таҳсил олди. 2018 йил сентябрида президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан худди шундай мақсадларда «Эл юрт умиди» жамғармаси ташкил этилди. Ўтган йили тўртта таълим дастури орқали 381 киши хорижга юборилди. 2019 йилда улар сони 600 кишидан ортса, 2020 йилда 1000 кишини ташкил этади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив