O‘zbekiston
yangiliklari

Уч даражали пенсия таъминоти тизимига ўтилади

Уч даражали пенсия таъминоти тизимига ўтилади
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
139
0

21 ноябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишнинг устувор масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар беришича, президент уч даражали пенсия таъминоти тизимига ўтиш орқали пенсия бадалини тўлашдан манфаатдорликни ошириш зарурлигини таъкидлади. Бунда, биринчи даражада давлат минимал пенсия миқдорини белгилайди. Иккинчи даражада ходимнинг иш ҳақидан муайян сумма ушланиб, унинг шахсий ҳисоб-варағида тўпланади ва Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлмаган фоиз ҳисоблаб борилади. Учинчи даражада ходим пенсия жамғармасига ажратиладиган маблағ миқдорини ўзи белгилайди. "Газета.uz"да реклама «Бу тизим қўлланилса, фуқаро кафолатли давлат пенсиясини олиш билан бирга ўз хоҳишига қараб, пенсия ёшида қанча пенсия олишини ўзи белгилаш имконига эга бўлади», — дейилади хабарда. Шу боис Молия вазирлигига Жаҳон банки ва нуфузли молия ташкилотлари экспертлари билан ҳамкорликда пенсия тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш, шунингдек, ижтимоий суғурта турларини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив