O‘zbekiston
yangiliklari

U-19 терма жамоаси мураббийлари лавозимидан четлаштирилди

U-19 терма жамоаси мураббийлари лавозимидан четлаштирилди
YANGILIKLAR
17:05, 05 апрель 2020
109
0

Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг бош мураббий Отабек Отабек Ғуломхўжаев раҳбарлигидаги мураббийлар штабини эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, дея хабар қилди Ўзбекистон Футбол ассоциацияси (ЎФА) матбуот хизмати. Бунга 11 ноябрь куни Саудия Арабистони ўсмирлар жамоаси билан Осиё чемпионати саралаш босқичидаги ўйинда (1:1) мураббийларнинг ўзларини нопрофессионал тарзда тутганликлари сабаб бўлган. Жамоага сентябрдан буён Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ёрдамчиси бўлиб ишлаб келаётган Тимур Кападзе бош мураббий бўлди. Ўсмирлар термаси раҳбариятида ўзгаришлар бўлиши эҳтимоли ҳақида футбол эксперти Алишер Никимбаев ёзган эди. У 28 ноябрда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони термалари ўртасидаги ўйиндан сўнг жанжал бўлиб ўтгани ҳақида ёзди. "Газета.uz"да реклама ОФКнинг Тартиб-интизом ва одоб-аҳлоқ қўмитаси учрашувни ўрганиб чиқди ва ЎФАга шикоят мактуби йўллаб, учрашув давомида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мураббийлари ўзини нопрофессионал тарзда тутганликлари ва бўлажак мусобақа учрашувларидан дисквалификация қилиниши мумкинлигини маълум этди. ЎФА Ижроқўми ҳодиса акс этган видеоёзувни кўрганидан сўнг Ўзбекистон U-19 терма жамоаси мураббийлар штабини эгаллаб турган лавозимидан озод этиш бўйича қарор чиқарди. Темур Кападзе Ўзбекистон U-19 терма жамоасини келаси йилнинг 14−31 октябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичига тайёрлайди. «Ёшларимизнинг ушбу чемпионатгача бўлган тайёргарлик режаси ишлаб чиқилди. Унга кўра U-19 термаси тайёргарлик жараёни санаси Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ФИФА кунлари доирасидаги тақвими билан бир вақтга тўғри келмайди. Шу сабабли, Темур Кападзе миллий жамоада ҳам бош мураббий ёрдамчиси сифатидаги фаолиятини давом эттириш имкониятига эга бўлади», — дея қайд этди ЎФА. Осиё чемпионати саралаш босқичининг учта раунди якунларига кўра Ўзбекистон F гуруҳида етти очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Саудия Арабистони (7) урилган ва ўтказиб юборилган голлардаги фарқ ҳисобига жадвалда биринчи ўринда бормоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив