O‘zbekiston
yangiliklari

Турли ҳудудларда яшовчи аҳоли газ ва чироқ йўқлиги учун йўлларни тўсиб қўймоқда

Турли ҳудудларда яшовчи аҳоли газ ва чироқ йўқлиги учун йўлларни тўсиб қўймоқда
YANGILIKLAR
17:05, 05 апрель 2020
115
0

Сўнгги кунларда Андижон вилоятининг иккита маҳалласида, Фарғона вилоятининг Қува тумани ва Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида аҳоли газ ва электр энергияси мунтазам равишда узиб қўйилаётгани сабабли йўлларни тўсиб қўйди. Андижон вилояти Фото: Telegram. 28 ноябрь куни Андижондаги «Далварзин» маҳалласи, шунингдек у билан қўшни Олтинкўл туманидаги «Қўштепа» маҳалласи аҳолиси газ ва электр энергияси тез-тез узилиаётгани сабабли йўлларни тўсиб қўйди. «Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси»нинг хабар қилишича, Бобур бўлими тасарруфидаги ПС Бахтдан чиқувчи 6кВ Жалабек электр узатиш тармоғига уланган 84-сонли трансформатор пунктида носозлик келиб чиққан. "Газета.uz"да реклама Ҳудудда табиий газ етишмовчилиги электр энергиясига бўлган талабнинг ортишига, овқат тайёрлашдан ташқари уйни иситиш учун ҳам электр энергиясидан фойдаланишга олиб келган. Натижада қуввати 100 кВ бўлган трансформатор ишдан чиққан. «Далварзин» маҳалласида трансформаторнинг алмаштирилиши. Фото: ANDIJON HETK / Telegram. 29 ноябрь куни корхона мутахассислари қуввати 160 кВ бўлган КТПС русумли трансформатор мажмуасини ўрнатди. Электр энергиясини узатиш тикланди. Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати раҳбари Шерзодбек Нуриддиновнинг «Газета.uz»га хабар қилишича, мазкур муаммони ўрганиш учун тезкор гуруҳ шакллантирилди. Маълум бўлишича, «Далварзин» маҳалласи аҳолиси бир неча йил муқаддам ўз уйлари учун Олтинкўл туманидан газ тармоғини ётқизиб келган. Жорий йилнинг октябрь ойида газ етказиб бериш тўсатдан тўхтатилган. Аҳоли бир неча маротаба Андижон ҳокимиятига мурожаат қилган, бироқ ҳеч қандай натижа бўлмаган. «Аҳоли электр энергияси кунига беш-олти мартадан ўчирилаётгани сабабли қийин вазиятга тушиб қолган. Натижада улар мутасадди шахслар муаммоларини ҳал қилишга эътибор қаратиш учун кўчада йиғилишди», — дея қайд этди матбуот хизмати. Куз-қиш мавсуми билан боғлиқ муаммони ҳал қилиш учун Андижонда махсус ишчи гуруҳ тузилди.Фарғона вилояти 30 ноябрь куни тахминан 18:00 да Қува тумани аҳолиси йўлни тўсди. Туман ИИБ «Газета.uz»га ушбу хабарни тасдиқлади. «Туман ҳокими, ИИБ бошлиғи, туман газ корхонаси ходимлари, туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарлари аҳоли билан учрашувлар ўтказди. Худди шу куни муаммолар ҳал қилинди», — дея қайд этди ИИБ. Хабар қилинишича, газ қувури ёрилиши натижасида газ етказиб бериш тўхтатилган, натижада электр энергияси истеъмоли ошган ва электр таъминотида узилишлар содир бўла бошлади. «Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» «Газета.uz» сўрови билан Фарғона вилояти, жумладан Қува туманида электр энергияси тез-тез ўчирилиши юзасидан изоҳ берди. Корхона маълумотларига кўра, вилоятда бугунги кунда кун давомида 17,4 млн кВт/с (жойлардаги чекловлар билан) электр энергияси етказиб берилмоқда. Белгиланган режа эса 16,6 млн кВт/с.ни, электр энергия ишлаб чиқариш баланси бўйича берилган топшириқ 16,3 млн кВт/с белгиланган. Вилоятимизга бугунги кунда истеъмолчилар томонидан талаб этилаётган бир кунлик электр энергияси эса 20,0 млн кВт/с.ни ташкил этади. Фарғона ҲЭТК «Миллий электр тармоқлари» компаниясига белгиланган тартибда таклифлар киритилган, яни ишлаб чиқаришни орттириш ҳисобига кунлик қўшимча 2,6 млн кВт/с талаб этилган, ҳамда электр энергиясини сифатли етказиб бериш мақсадида мутахасисларимиз томонидан туну-кун тегишли тартибда чоралар кўрилмоқда, дея қайд этди корхона. Қува тумани асосан 110 кВ.ли «Л-Қува», 35 кВ.ли «Л-Навруз», «Л-Шарқий арсиф», «Л-Сайгузар», «Л-Анор», «Л-Тошховуз» ва «Л-БТ» юқори кучланишли ҳаво узатмаси орқали таъминланади. Сўнгги кунларда ҳавонинг совиб кетиши билан истеъмолчиларни электр энергиясига бўлган талаби кескин ортиб бормоқда. Шу сабабли энергосистема барқарор ишлаши, электр қурилмаларнинг узоқ вақт хизмат қилиниши ҳисобга олган ҳолга жойларда тегишли тартибда чекловлар жорий этилган, дея маълум қилди корхона.Қорақалпоғистон Фото: Telegram. Душанба куни ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа тумани «Бўстон» маҳалласи аҳолиси йўл ўртасида ўт ёқди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, улар шаҳар марказидаги кўп квартирали уйларда яшайди. Хабар қилинишича, аҳоли ёнига бир делегация келганидан сўнг уйларида босими паст бўлса ҳам газ келди. «Қорақалпоғистон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» мазкур акция электр энергияси ўчирилиши билан боғлиқ эмаслигини, шаҳарда газ етказиб олиш билан боғлиқ муаммолар кузатилаётганини қайд этиб ўтди. «Газета.uz» «Ўзтрансгаз» ва туман ҳокимиятидан изоҳ ололмади. Элликқалъа туман ҳокимиятида «Газета.uz»га «Бўстон» маҳалласи аҳолиси 1 декабрь куни 11:00 дан 15:00 гача кўчага йиғилган. Хабарда қайд этилишича, газ тармоқларида таъмир ишлари олиб борилаётгани сабабли айрим хонадонларга газ узатиш тўхтатилган. Натижада кўп қаватли уйлардаги аҳолиси ўртасидаги тушунмовчилик сабабли улар йўлни тўсиб қўйган. Мазкур ҳолат юзасидан Элликқалъа туман ҳокими, туман таз таъминоти корхонаси раҳбари ва мутасадди шахслар аҳоли билан тушунтириш ишларини ўтказди ва газ етказиб бериш ҳам қайта тикланди. Шунга ўхшаш акциялар бошқа ҳудудларда ҳам бўлиб ўтгани хабар қилинган эди. Бир неча кун муқаддам Нукус тумани Шортанбай овули аҳолиси газ йўқлиги сабабли автойўлни тўсиб қўйиб, ғилдиракларга ўт қўйган эди. Сирдарё вилоятида эса метан «заправкаси» ёпилгани сабабли «Тошкент-Гулистон» автойўлини ўриндиқлар билан тўсиб қўйган эди. Бош вазир Абдулла Арипов ўтган ҳафта пайшанба куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида мамлакатда газ ва электр энергияси узилиши билан боғлиқ вазиятни шармандали ҳолат деб атаган эди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив