O‘zbekiston
yangiliklari

Туркиядаги ўзбекистонлик талабалар учрашуви бўлиб ўтди

Туркиядаги ўзбекистонлик талабалар учрашуви бўлиб ўтди
YANGILIKLAR
17:07, 05 апрель 2020
115
0

22 декабрь куни Истанбулда Туркияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг учинчи учрашуви бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон ёшлар умумжаҳон ассоциацияси Туркия вакиллиги ва Туркиядаги ўзбекистонлик талабалар жамияти томонидан ташкил этилди. Истанбулнинг Ускудар тумани ҳокимлиги томонидан қўллаб-қувватланиб, учрашувни ўтказиш учун жой ва шароитлар яратилди. Унда иштирок этиш учун мамлакатнинг 16 та вилоятидаги 30 дан ортиқ университетларда таҳсил олаётган 350 нафардан зиёд ўзбекистонлик талабалар ташриф буюрди. Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасининг бевосита амалий кўмаги билан барча олис вилоятлардаги университетлар маъмуриятлари ўзбекистонлик талабаларнинг Истанбулга уюшган ҳолда бориб-келишлари учун махсус автобуслар ташкил этди. "Газета.uz"да реклама Дастлаб бошқа вилоятлардан келган талабалар учун Истанбулнинг энг баҳаво ва баланд Чамлижа тепалигида нонушта ташкил этилди. Йигит-қизлар табиат қўйнида нонушта қилиб, яқиндан танишди, фикр алмашди. Сўнгра муддатидан олдин сайловда иштирок этмаган талабалар Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлиги сайловида иштирок этди. «Анъанавий равишда ўтказиб келинаётган учрашувни ўтказишдан кўзланган мақсад ёшлар бир-бирлари билан танишишлари, Туркиядаги таълим ва яшаш шароитлари бўйича ўзаро фикр алмашишларига шароит яратишдан иборат эди, — деди Ўзбекистон Ёшлар умумжаҳон ассоциациясининг Туркиядаги вакили Эргаш Жумаев. — Бундан ташқари, тадбир доирасида муддатидан олдин сайловда иштирок этмаган талабаларга Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлиги сайловида иштирок этиш учун имконият берилди». Учинчи ўзбекистонлик талабалар учрашувининг асосий тадбирлари Ускудар ёшлик марказида бўлиб ўтди. Тадбир шу йилнинг 18 декабрь куни Тошкентда метро қурилиши вақтида содир бўлган тупроқ ўпирилишида вафот этган юртдошларимиз хотирасига Қуръон тиловати билан бошланди. Табрик сўзларидан сўнг Туркиянинг Хорижий турклар ва қардош жамиятлар бош бошқармаси вакили Жанер Сулейман ҳамда энг фаол талабаларга Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг махсус совғалари тақдим этилди. Учрашувда ўзбек ва турк тилларида куй-қўшиқлар ижро этилиб, ўзбекона ош тортилди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив