O‘zbekiston
yangiliklari

Туркияда фабрикада жароҳат олган ўзбекистонлик вафот этди

Туркияда фабрикада жароҳат олган ўзбекистонлик вафот этди
YANGILIKLAR
17:03, 05 апрель 2020
107
0

31 октярь куни Туркиядаги Çorlu Devlet Hastanesi тиббиёт муассасида Ўзбекистон фуқароси З. В. ишлаб чиқариш вақтида олган оғир тан жроҳати натижасида ҳаётдан кўз юмди. ТИВ матбуот хизматининг Истанбулдаги бош консулхонаси маълумотларига таяниб хабар қилишича, ўзбекистонликнинг жасади дафн этилиши учун Ватанга жўнатилган. Марҳум Yıldız Taşlama фабрикасида ишлаган. Туркиянинг Halk TV телеканали маълумотларигакўра, ҳодиса силлиқлаш дастгоҳи портлаши натижасида содир бўлган. Иш жойидаги авария ва хавфсизлик чораларига риоя этилмагани ҳолати бўйича тергов ҳаракатлари давом этирилмоқда, дея қайд этди ТИВ. Бош консулхона вазиятни назорат остига олган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив