O‘zbekiston
yangiliklari

Туркия Ўзбекистон билан ҳарбий операциялар ўтказиш борасидаги тажрибаларини ўртоқлашди

Туркия Ўзбекистон билан ҳарбий операциялар ўтказиш борасидаги тажрибаларини ўртоқлашди
YANGILIKLAR
17:05, 05 апрель 2020
128
0

28 ноябрь куни Ўзбекистон ҚК Академиясида «Туркия Куролли Кучларини замонавий ҳарбий можароларда, Афғонистон ва Яқин Шарқда юзага келаётган вазият шароитида қўллаш тажрибаси» мавзусида ҳалқаро ҳарбий-илмий анжуман ўтказилди, дея хабар қилди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати. Унда ҳар икки мамлакат Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси, Туркия Миллий мудофаа университети вакиллари, профессор-ўқитувчилар иштирок этди. Туркия билан икки томонлама ҳамкорлик режасига мувофиқ ташкил этилган ушбу тадбирнинг асосий мақсади замонавий ҳарбий можароларнинг ҳусусиятлари бўйича маълумот ва фикр алмашиш учун майдон яратиш, уларда Қуролли Кучлар бўлинмаларини Туркия армияси мисолида қўллаш тажрибасини ўрганишдан иборат. "Газета.uz"да реклама Анжуманда дунёда ва минтақада юзага келаётган ҳарбий-сиёсий вазият, Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорлик ҳамда замонавий ҳарбий можароларда Туркия Қуролли Кучларини қўллаш тажрибаси, ҳарбий машғулотлар мобайнида қўшинларни бошқариш, уларнинг ҳар томонлама таъминоти ва жанговар тайёргарлик тизимини такомиллаштиришга доир маърузалар йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди. Шунингдек, Туркия вакиллари билан икки томонлама учрашув ўтказилди, унда икки мамлакат олий ҳарбий таълим муассасалари билан ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва педагогик фаолият бўйича тажриба алмашиш масалалари бўйича ҳамкорликни янада чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди. Ялпи мажлисдан сўнг куннинг иккинчи ярмида анжуман иши учта мавзувий шўъбага бўлинган ҳолда давом этди. Анжуман иштирокчилари ҳарбий бошқарув тизими ва уларнинг жанговар ҳаракатлардаги таъминотини ташкиллаштириш бўйича тажриба алмашиб, янги билимларга эга бўлди. Эслатиб ўтамиз, октябрда Туркия Сурия шимолида «Тинчлик булоғи» операциясини бошлаган эди. Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған операциядан кўзланган мақсад — «республика чегаралари бўйлаб яратишга ҳаракат қилинаётган террористик йўлакни йўқ қилиш ҳамда минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш»дан иборат эканини маълум қилган эди. Операция курдларнинг «Ўз-ўзини мудофаа қилиш халқ кучлари» позицияларига авиазарбалар бериш билан бошланди. Кейинроқ АҚШ билан келишувлар асосида Туркия курдлар чегарада 30 километрлик ҳудуддан ўз ҳарбий тузилмаларини олиб чиқа олишлари учун ҳарбий ҳаракатларни тўхтатди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив